ЎСИМЛИК БИТЛАРИ

ЎСИМЛИК БИТЛАРИ, ширалар — тенгқанотли хартумли ҳашортлар кенжа туркуми. Мингга яқин тури маълум. Тана уз. 0,5—6,0 мм, тухумсимон ёки овал шаклда, ранги оч яшилдан қўнгиргача. Боши камҳаракат, санчибсўрувчи оғиз аппарати хартум кўринишида бўлиб, бошининг орқа қисмидан бошланган бўғимлардан ташкил топган. Мўйловлари 3—6 бўғимли. Кўпинча қанотсиз. Тўптўп бўлиб яшайди. Қанотлилари бир ўсимликдан бошқасига кўчиб ўтади. Ўсимлик битларининг ривожланиш цикли: одатда, тухум ҳолида икки ёки кўп йиллик ўсимликларда қишлайди; баҳорда тухумдан қанотсиз урғочи — асосчи вужудга келиб, 50—70 личинка туғади, булар тез орада ривожланиб вояга етади; иккинчи ва навбатдаги кейинги авлодининг вояга етган индивидлари ҳам қанотсиз (партеногенетик, тирик туғиб кўпаяди ва қанотсиз қиз авлодни вужудга келтиради). Ривожланиш цикли уруғланган тухум қўйиш билан тугалланади (мас, дуккаклилар ва лавлаги Ў.6.). Ў. б. ларининг ривожланиш даври ҳаво ҳароратига боғлиқ ҳолда 3—20 кун. Мавсумда 2026 авлод беради. Урғочиси ёз ойида 14 кунгача яшайди. Қанотли урғочилар кунига 1—2 личинка, қанотсизлари эса 5—10 личинка тугади. Озгина ёғингарчилик шираларнинг ривожланишига яхши шароит яратади; йирик томчили, сурункасига ёққан шиддатли ёмғирлар очиқ яшовчи шираларни ювиб, нобуд қилади. Ўсимлик битлари баргновдадаги ширани сўради. Натижада ўсимлик пояси ва илдизидаги углеводлар захираси кескин камаяди. Бу эса баргларнинг буралиши, новдаларнинг қинғирқийшиқ ўсиши, тўқималарнинг касалланиб шиш, бужғун ва бошқалар ҳар хил ўсимталар ҳосил қилишига сабаб бўлади. Зарарланган ўсимликларнинг ҳосилдорлиги 15—20% га камайиб кетади. Бундан ташқари, Ўсимлик битлари касал ўсимлик ширасини сўриш билан бирга хавфли касалликларни тарқатади ҳам.

Ўсимлик битларида майда яйдоқчиларнинг кўпгина турлари, жумладан, афелинуслар, шунингдек, визилдоқ пашшалар, тўрқанотлилар личинкаси, кўпгина кокцинеллидлар паразитлик қилади.

Кураш чоралари: бирламчи хўжайинўсимлик билан иккиламчисини бир-бирига яқин экмаслик; ҳашаротлар шикастлашига чидамли навларни етиштириш; ҳашаротларнинг табиий кушандалари энтомофаглар (мас, олтинкўз) дан фойдаланиш, ўсимликларга кимёвий воситалар — фосфорорганик препаратлар пуркаш.

Ад.: Невский В. П., Тли Средней Азии, Т., 1929; Д авл етши на А. Г., Тли рода АрН15 Ь. фаунм Узбекистана, Т., 1964; Мухамадиев А. А., Тли Ферганской долинн, Т„ 1979.

Султон Алимуҳамедов.

Prev Article

ЎРҚИР