ЎСИМЛИКЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ

ЎСИМЛИКЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ — ўсимликларда турли сабаблар — касаллик қўзғатувчилар ҳамда ноқулай ташқи шароит таъсирида юз берадиган патологик жараёнлар. Булар организм функцияси (фотосинтез, нафас олиш, ўстирувчи моддалар синтези, сув, озиқ моддалар ҳаракати)нинг бузилишига, ўсимликнинг бутунлай нобуд бўлиши ёки баъзи органларининг зарарланишига олиб келади.

Ўсимликлар касалликлари ҳосилни камайтириб, сифатини бузади. Мас, вилтнинг ривожланиши ва тарқалиши учун қулай шароит вужудга келган йиллари пахта ҳосили 20—25% га, баъзи ҳудудларда 60—80% гача камайиши мумкин.

Ўсимликлар касалликларининг 30 мингдан ортиқ тури маълум. Улар белгилари ёки типлари (патографик тасниф), зарарланган ўсимликлар (ўсимликшунослик таснифи) ҳамда касаллик қўзғатувчи сабаблар (этиологик тасниф) бўйича гуруҳланади. Этиологик тасниф негизида Ўсимликлар касалликлари юқумсиз ва юқумли касалликларга ажралади.

Юқумсиз Ўсимликлар касалликлари, асосан, муҳитнинг абиотик омиллари: минерал озиқланиш тартибининг бузилиши, хусусан, макроэлементлар — азот, фосфор, калий ҳамда микроэлементлар — бор, рух, темир, мис, молибденнинг етишмаслиги; ноқулай сув режими (тупроқда намнинг етишмаслиги ёки ортиб кетиши); ўсимликларга юқори ёки паст транинг таъсири, ҳаво ва тупроқ трасининг кескин ўзгариши натижасида вужудга келади. Юқумсиз Ўсимликлар касалликларининг келиб чиқишига ҳаво ва тупроқдаги зарарли аралашмалар (сульфит ангидрид таъсирида баргларнинг куйиши ва тўкилиши); тупроққа солинадиган баъзи гербицидлар қоддиғи таъсири; ноқулай ёруғлиқ режими (хусусан, иссиқхоналар ва парникларда ёруғликнинг етишмаслиги, ўсимликларнинг ётиб қолиши, хлороз кабиларга сабаб бўлиши мумкин); ионловчи нурлар (альфа,бета, гамма нурлар, рентген нурлари, нейтронлар); баъзи замбуруғлар (Ғивагшт, Во1гуШ ва бошқалар турлар) ҳамда айрим юксак ўсимликлар томонидан тупроққа чиқариладиган токсинлар сабаб бўлиши мумкин.

Юқумли Ўсимликлар касалликларига ўсимликларнинг вирусли касалликлари (мозаика касаллигининг бир қанча турлари, сўлиш, паканалик, ғумбакланиш, пролиферация — тўқималарнинг ўсиб кетиши); ўсимликлар бактериал касалликлар ёки бактериозлар (ўсимликлар раки, бактериал чиришнинг турли хиллари, мевали дарахтлар, тамаки ва бошқаларнинг бактериал куйиш касалликлари); ўсимлик замбуруғли касалликлари ёки микофитозлар (ўсимлик занг касалликларининг бир қанча турлари, қоракуя, раға, фузариозлар, чиришлар, цитоспорозлар, аскохитозлар ва бошқалар) киради. Шунингдек, актиномицетлар қўзғатадиган актиномикозлар, альгофитозлар; гельминтофитозлар ҳам юқумли Ўсимликлар касалликларига киради. Юқумли касалликларга ўсимликларнинг паразит ҳашарот (энтомофитозлар) билан зарарланиши ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Ўсимликлар касалликларининг инкубацион даври қанча давом этиши ҳаво ҳарорати, намлиги, ўсимликнинг касалликларга чидамлилиги ёки мойиллигига боғлиқ (қўзғатувчи касал ўсимлик ичида ёки ташқарасида кўпаяди; инфекция элементлари ҳаво, ёмғир томчилари, ҳашаротлар ва бошқалар йўллар билан тарқалиб, ўсимликларни ёппасига зарарлаши мумкин). Ҳимоя реакциялари. Ўсимликда касаллик қўзғатувчиларга қарши ферментлар, фитонцидлар фаоллиги ортади, ҳужайра деворлари пўкакланади, зарарланган ҳужайралар касаллик қўзғатувчи билан биргаликда ўлик ҳужайраларга айланади ва ҳ. қ.

Олдини олиш тадбирлар и: экинларнинг ўсиши ва ривожланиши учун яхши шароит яратиш, касалликларга чидамли навларни экиш, илмий асосланган уруғчилик, уруғликни дорилаш ва ҳ. к. дан иборат. Даволашда турли кимёвий препаратлар (инсектицидлар, фунгицидлар, фумигантлар)дан фойдаланилади. Ўсимликлар касалликлари қўзғатувчиларининг бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга ўтмаслиги учун карантин қўлланилади (қ. Фитопатология, Ўсимликларни ҳимоя қилиш).

Ад.: Серби нов В . И ., Қишлоқхўжалиги экинларининг касалликлари, Т., 1964; Грушевой С. Е., Сельскохозяйственная фитопатология, М., 1965.

Loading...