ЎТЛОҚ

ЎТЛОҚ, ўтзор — турли ўт, кўп йиллик, табиий ўсимлик аралашмалари, асосан, мезофил ўтлар ўсадиган майдонлар. Ўтлоқ лардан пичанзор ва яйловлар сифатида фойдаланилади. Ўтлоқлар нам ерларда, ўтлар ўсиши учун қулай ва бошқалар ўсимлик турлари (дарахт ва буталар) учун ноқулай бўлган шароитда вужудга келади. Ўларни инсон фаолияти натижасида, мас, чўлларни ўзлаштириб (суғориб) ҳам барпо этиш мумкин. Улар келиб чиқиши, ёши, фитоцено . зи, ўсимликларнинг ўсиш шароити, ҳосили бўйича турлича бўлади. Майсазор ва чим ҳосил бўлиш барча Ўтлоқ ларга хос. Материк, қайир ҳамда тоғ Ўтлоқ лари фарқланади. Материк Ўтлоқлар текисликларда жойлашган бўлиб, сувсиз (текислик ва қияликларда фақат ёғин сувлари ҳисобига ўсадиган) ҳамда ер ости суви юза бўлган пастлик Ўтлоқ ларга ажралади. Қайир Ўтлоқлар тундрадан чўлгача; ўрмон ва ўрмончўл зоналарида тарқалган. Материк Ўтлоқ ларга нисбатан турлитуман ва серҳосил. Тоғ Ўтлоқлари нам ва иссиқ иқлимли тоғли р-нларда ҳамда ўрмон минтақасида (субальп ва альп Ўтлоқлари) тарқалган. Субальп Ўтлоқ ларидан серҳосил пичанзор ва яйлов сифатида фойдаланилади.

Ўтлоқ ларнинг жаҳондаги умумий майд. тахм. 150—200 млн. га. Ўтлоқ ли катта майдонлар Шим. ярим шарнинг мўътадил минтақаси (асосан, Россия ва Ғарбий Европа мамлакатлари)да, шунингдек, Янги Зеландияда жойлашган. Ўтлоқ лардан тобора кўпроқ фойдаланилмоқда: экма Ўтлоқлар майдони кенгайтирилмоқда (ўғитлар солиниб, суғурилмоқда), бир ўримли Ў. лар икки ва кўп ўримли Ў. ларга ва маданий яйяовларга айлантирилмоқда.

Ҳалима Отабоева.