ЎТЛОҚЧИЛИК

ЎТЛОҚЧИЛИК — пичанзор ва яйлов хўжалагини юритиш тизими; қ. х. нинг бир тармоғи. Ўтлоқчилик табиий, экма яйлов ва пичанзорларда пичан, кўк озуқа ва бошқалар емхашаклар етиштириш, емхашакни фақат ўтзорлардагина эмас, балки ботқоқ, чўл, дашт ва бошқалар жойларда ҳам етиштириш ҳамда жамоат чорвачилиги учун мустаҳкам озуқа базасини яратиш билан шуғулланади. Ўтлоқчиликнинг асосий вазифаларидан бири — табиий пичанзор ва яйловларни яхшилаш ҳамда ҳосилдор пичанзор ва яйловлар барпо қилиш, шунингдек, улардан самарали фойдаланиш. Ташкилийхўжалик томонидан Ўтлоқчилик далачилик ва чорвачилик билан узвий боғлиқ.

Loading...