Ў

Ў — ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз иккинчи ҳарфи. Тил орқа, ўрта кенг, лаблашган унли товушни ифодалайди (ушбу унлининг маъно фарқловчи тил олди варианти ҳам айни шу ҳарф билан ифодаланади, яъни алоҳида белгига эга эмас). Қўлланишига кўра унча фаол бўлмаган бу ҳарф ўзбекча сўзларнинг асосан 1-бўғинида учрайди: ўрдак, ўрик, ўроқ, мўғул, тўғри, қўрқоқ каби; ўзлашма сўзларда эса охирги бўғинларда ҳам қўлланиши мумкин: гулрў, обрў, рўбарў. Ҳар қандай ундош билан ёнмаён кела олади. Туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда ўзига хос белги-шаклларга эга.

Prev Article

ОҲУЛАР

Next Article

ЎЖАРЛИК