ЎЙИН

ЎЙИН — тарбиялаш ва ҳордиқ чиқариш воситаларидан бири. Ўйин инсониятнинг бутун тарихи мобайнида диний маросим, спорт, ҳарбий ва бошқалар машқлар, шунингдек, санъат, айниқса унинг ижро шакллари билан қўшилиб келган.

Маълумки, инсон ўз ҳаётида ўйин, ўқиш, меҳнат, дам олиш каби машғулотлар билан банд бўлади. Инсон ҳаётининг дастлабки даврларида Ўйин асосий фаолият ҳисобланади, кейин эса у ўқиш билан баравар давом этади, ундан сўнг эса Ўйин камайиб, унинг ўрнини ўқиш ва меҳнат эгаллайди. Одамзод тарихининг дастлабки даврларида Ўйинлар ҳаётда муҳим ўрин тутган. Ўйинлар ёрдамида инсоният ўсган, улғайган, чиниққан, жисмонан бақувват бўлган, ақлан, руҳан ривожланган, маънавий камол топган.

Ўзбек халқи орасида миллий Ўйин ларнинг қуйидаги турлари кенг тарқалган: 1) табииймавсумий Ўйинлар («Ёмғир ёғалоқ»; «Оқ теракми — кўк терак», «Улоқ» ва бошқалар);

2) ҳудудий ва турли жойларга мос Ўйинлар (мас, уйдабошқотирма ва сўз ўйинлари; ҳовлида — «Тош Ў.», «Арқон Ў.»; боғда — ёнғоқ, данак Ў. лари, «Қувлашмачоқ» ва бошқалар);

3) турли ёш ва жинсларга хос Ўйинлар (йигитлар орасида «Подачи», «Чавандоз», «Қулоқ чўзма» ва бошқалар, Қизлар орасида «Дурра», «Чоричанбар», «Ғозғоз» ва бошқалар). Катта ёшдаги эркакларнинг кураш, улоқ, чавгон каби спорт Ў. лари бўлса, аёлларнинг кўпроқ сўз, рақс, қўшиқли Ўйинларни ўйнаш одатлари бўлган;

4) машғулот, меҳнат фаолияти билан боғлиқ Ўйинлар, одатда, «Наврўз» кунлари ўйналган (мас, чорвачиликда «Ов ўйин», камондан отиш, «Кийик ови»; деҳқончиликда «Машоба», «Хирмонхирмон» ва бошқалар; ҳунармандчиликда «Сартарош», «Ковушим», «Каштачи» ва бошқалар);

5) воқеабанд Ўйинлар («Подшовазир», «Уруш Ў.», «Эчкичўпон», «Бўри ва қўйлар» ва бошқалар);

6) ҳаракатли Ўйинлар («Тепа кураш», «Қўриқчи», «Чиркаш» ва бошқалар);

7) турли воситали Ўйин лар. Бу Ў. лар моддий воситалар (қўғирчоқ, ўйинчоқ, тош, таёқ, тўп, ёнғоқ кабилар) ёрдамида бажариладиган ва маънавий, бадиийифодали воситалар (сўз, қўшиқ, рақс, театр) ёрдамида амалга ошириладиган Ўйин лар;

8) ҳайвонлар иштирокида ўтадиган Ўйин лар. Бу Ў. лар энг қадимий ҳисобланади («Улоқ», «От пойга», «Чавгон», «Хўроз уриштириш», «Қўчқор уриштириш», «Бедана уриштириш», «Ит уриштириш» ва бошқалар).

Ўзбек халқ Ў. лари авлодларни тарбиялашда «ҳаёт мактаби» вазифасини ўтаган. Ўйинлар ёш авлодни ақлан, руҳан ва жисмонан баркамол бўлиб етишишларида муҳим ўрин эгаллаб келган (яна қ. Болалар ўйинлари).

Ад.: Усмонхўжае в Т., Хўжаев Ф., 1001 ўйин, Т., 1990.

Усмон Қорабоев.

Prev Article

ЎЗФАН

Next Article

ЎЙМА