ЎЗАК

ЎЗАК, асос — сўзнинг асл маъносини билдириб, бошқа маъноли қисмларга бўлинмайдиган, мустақил ҳолда лексик маъно билдирадиган энг кичик қисм. Сўзга турлича аффикслар қўшилиб келганда ҳам, Ўзакнинг маъноси йўқолмайди, ундан ясалган сўзларнинг маъноси ана шу маъно билан боғланган бўлади. Мас, билимдонлик сўзи лик аффикси орқали билимдон сўзидан ясалган; билимдон сўзи билим сўзига дон аффиксини қўшиш билан ясалган, билим сўзи бил сўзига им аффиксини қўшиш билан ясалган. Бил сўзи эса У. сўз бўлиб, билим, билимдон, билимдонлик сўзларининг ясалиши учун асос бўлган.