ЎЗАН

ЎЗАНдарё водийсининг энг паст, сув оқадиган, ҳатто сув қайтиш даврида ҳам оқим бўладиган қисми. Катта дарёлар Ўзаннинг эни бир неча км га етиши мумкин. Тоғларда Ўзан кўпинча тўғри, қирғоқлари тик бўлади, текисликларда эса илон изи, айрим жойлари саёз бўлиб, сувнинг ювиши, чўкиндилар ётқизилиши натижасида шакли (мас, Ўзбекистонда Сирдарё ва Амударё дарёлари Ўзан) ўзгариб туради. Қурғоқчил ўлкаларда йилнинг кўп қисмида қуриб ётадиган мавсумий Ўзанлар ҳам бўлади.

Loading...