ЎЗАРО ТАЪСИР

ЎЗАРО ТАЪСИР — фалсафий тушунча. Объектларнинг бир-бирига таъсир этишини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ва бир объектнинг бошқа объектни вужудга келтириш жараёнларини англатади. Ўзаро таъсир ҳаракат, тараққиётнинг объектив ва универсал шакли бўлиб, ҳар қандай моддий системанинг мавжудлиги ва маълум тартибда тузилишини белгилаб беради.