«ЎЗБЕК ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ» — илмий-назарий ва ижтимоий журнал. Ўзбекистон Республикаси ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти нашри. 2 ойда 1 марта чиқади. 1958 йил Ойбек асос солган. Дастлаб 1958—62 йилларда 3 ойда 1 марта «Ўзбек тили ва адабиёти масалалари» номи билан чоп этилган. 1963 йилдан ҳоз. номда. Жур. да ўзбек тили ва адабиёти, фольклор соҳаларида олиб борилаётган и. т. лар, баҳсмунозаралар, шунингдек, адабиётшунослик, тилшунослик ва фольклоршуносликка оид назарий масалалар ёритиб борилади. «Адабиётшунослик», «Тилшунослик», «Фольклоршунослик», «Илмийадабий мулоқот», «Муҳокама. Мунозара», «Танқид ва тақриз», «Илмий ахборот», «Илмий ҳаёт», «Фанимиз заҳматкашлари» рукнлари остида мумтоз ва замонавий тил ва адабиётни ўрганишнинг муҳим масалалари, жаҳон сўз санъатидаги илғор тажриба ва тамойиллар, истиқлол даври адабиётининг етакчи хусусиятлари атрофлича ёритилади. «Мерос» рукни остида эса ўзбек мумтоз илмий ва адабий меросидан намуналар бериб борилади.
Жур. га Ойбек (1958—68), К. Яшин (1969-1981), А. Ҳайитметов (1982-87), Б. Назаров (1987-93), А. Ҳожиев (1994—98), Т. Мирзаев (1999 йилдан) ва бошқалар муҳаррирлик қилган. Адади 1500 (2005).