«ЎЗБЕКФИЛЬМ» — бадиий фильмлар ишлаб чиқарувчи киностудия. «Ўзбеккино» миллий агентлиги тизимида. Дастлаб 1925 йил 4 июнда Тошкентда «Шарқ юлдузи» номи билан киностудия ташкил бўлган. Шайхонтоҳурдаги Эшонқул мадрасаси биносига жойлашган. 20-й. ларда «Иккинчи хотин», «Масжид гумбазлари остида», «Соябон арава», «Равот қашқирлари», «Чодира» каби фильмлар ишланган. 1925—26 йиллар мобайнида 20 дан ортиқ тўла, 30 дан ортиқ қисқа метражли хроникал фильмлар яратилган. 1932 йил «Шарқ юлдузи» «Ўзбекфильм» номини олади. 1930 йил гача фильмларни, асосан, ўзбек халқининг миллий анъаналаридан йироқ рус реж. лари ишлаган. 30-й. лардан Наби Ғаниев мустақил фильмлар ярата бошлаган: «Юксалиш», «Рамазон», «Иигит», Сулаймон Хўжаев «Тонг олдидан», Йўлдош Аъзамов «Қилич» фильмларини ишладилар. Улар билан ёнмаён О. Фрелих («Авлиё қизи»), Н. Кладо («Бағдодда «америка» пахтаси», «Ўлим қудуғи») лар ҳам фаолият юритган. 1939 йил киностудияга «Тошкент киностудияси» номи берилди. 2-жаҳон уруши йиллари Тошкентга эвакуация қилинган Украина, Белоруссия киностудиялари, «Мосфильм», «Ленфильм»ларнинг келиши муносабати билан «Бирлашган Тошкент киностудияси» (титрда «Тошкент киностудияси» деб ёзилган) номи билан юритилган. «Биз енгамиз» ( реж. К. Ёрматов, Н. Ғаниев), «Довюрак дўстлар» (Н. Ғаниев), «Фильмконцерт» (Й. Аъзамов), «Фронтдаги дўстларга» (К. Ёрматов), «Беш республика концерти» (З. Собитов), «Александр Пархоменко», «Икки жангчи» (Л. Луков), «Насриддин Бухорода» (Я. Протазанов), «Унинг исми Сухэ Батор» (А. Зархи, И. Хейфиц) каби фильмлар ишланди.
Урушдан кейинги йиллар экранга ўзбек халқи маданиятининг ютуғи бўлган мумтоз «Тоҳир ва Зуҳра» (1945), «Насриддиннинг саргузаштлари» (1946, иккаласининг реж. и Н. Ғаниев), «Алишер Навоий» (1947, К. Ёрматов) фильмлари экранга чиқци. 1947—52 йиллар СССР кинематографияси вазирлиги буйруғига биноан, бирорта ҳам фильм ишланмаган. Танаффусдан сўнг ишланган фильм «Пахтаой» (К. Ёрматов) бўлди.
«Бой ила хизматчи», «Қутлуғ қон» (Л. Файзиев), «Опасингил Раҳмоновалар», «Абу Али ибн Сино» (К. Ёрматов), «Гулбаҳор» (Й. Аъзамов), «Стадионда учрашамиз» (З. Собитов) сингари фильмлар 50-й. лар яратилди. 1955 йил «Амирликнинг емирилиши» номли биринчи рангли бадиий фильм (реж. Л. Файзиев, В. Басов) экранга чиқди. 1958 йилдан яна ҳоз. номда. 1959 йилда Чилонзорда қурилган янги бинога кўчиб ўтган.
60-й. лар киностудияда мавзу жиҳатдан бой, бадиий йўналиши равон, асосий қаҳрамони ёшлар бўлган фильмлар устунлик қилди. «Маҳаллада дувдув гап» (Ш. Аббосов), «Синчалак» (Л. Файзиев), «Лайлак келди, ёз бўлди» (А. Ҳамроев), «Сурайё» (У. Назаров), «Нафосат», «Севишганлар» (Э. Эшмуҳамедов), «Сен етим эмассан», «Тошкент — нон шаҳри» (Ш. Аббосов), «26отилмасин», «41йил олмалари» (Р. Ботиров), «Генерал Раҳимов» (З. Собитов), «Ой бориб, омон қайт» (Ҳ. Файзиев), «Нодирабегим» (К. Ёрматов), «Улуғбек юлдузи» (Л. Файзиев), «Абу Райҳон Беруний» (Ш. Аббосов), «Ўтган кунлар» (Й. Аъзамов) ва бошқалар шулар жумласидан. Кишилар характери ва ўзаро муносабатлар, турмуш тарзи ва меҳнатини кўрсатувчи фильмлар яратиш киностудия ижодкорлари олдидаги асосий вазифага айланди ва унинг натижаси ўлароқ «Сени кутамиз, йигит» (Р. Ботиров), «Умидимиз қушлари», «Даҳонинг ёшлиги» (Э. Эшмуҳамедов), «Нодирабегим» (К. Ёрматов), «Шум бола» (Д. Салимов), «Мевазорлик аёл» (А. Ҳамроев) ва бошқалар фильмлар экранга чикди.
80-й. ларнинг охири, «қайта қуриш» йиллари «Ўзбекфильм» да янги авлод режиссёрлари иш бошлади: Р. Маликов, А. Фатхуллин, С. Назармуҳамедов, З. Мусоқов, Д. Давлатов, И. Эргашев ва бошқалар шулар жумласидан.
«Алвидо, ғўр ёшлигим» (Э. Эшмуҳамедов), «Клиника» (Р. Маликов), «Бўрилар» (С. Назармуҳамедов), «Сиз кимсиз?» (Ж. Файзиев), «Солдат эртаги» (З. Мусоқов), шахсга сиғиниш шароитидаги қаҳра. монлар ҳаёти акс этган «Тош санам» (И. Эргашев), «Ёввойи» (Қ. Камолова) ҳамда ҳамкорликда ишланган «Муҳаббат ва нафрат» (Р. Ботиров, Ж. Ристич), «Алибобо ва қирқ қароқчи», «Севги афсонаси» (Л. Файзиев, У. Меҳра) каби фильмлар суратга олинди.
Мустақилликдан сўнг Ў«.»нинг янги тарихи бошланди. Ўзбек киносини яхшилаш ва ривожлантириш мақсадида 1992 ва 1996 йиллар Ўзбекистон Президенти томонидан чиқарилган қарорлар Ў«.»ни молиялаш ва фаолиятини мувофиқлаштиришда сезиларли ўзгаришларга олиб келди. Шундан сўнг фильм мазмуни, қаҳрамонлари ва услубида миллийлик кучайди. «Воиз» (Ю. Розиқов), «Ёлғиз ёдгорим» (С. Назармуҳамедов), «Чимилдиқ» (М. Абзалов), «Дилхирож», «Ўртоқ Бойкенжаев» (Ю. Розиқов), «Ёдгор» (Х. Насимов), «Қор устидаги лола» (Э. Тўйчиев, А. Шахобиддинов) ва бошқалар бунга мисолдир. «Алпомиш» (Ҳ. Файзиев), «Осмондаги болалар», «Осмондаги болалар — 2» (З. Мусоқов), «Дев билан пакана» (Ж. Қосимов), «Феллини» (Н. Аббосов), «Қисмат» (А. Акбархўжаев, А. Исмоилов) ва бошқалар кейинги йиллар маҳсулидир.
Ханжара Абулқосимова.