ЎЗБЕКИНВЕСТ ЭКСПОРТ-ИМПОРТ МИЛЛИЙ СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ

«ЎЗБЕКИНВЕСТ» ЭКСПОРТ-ИМПОРТ МИЛЛИЙ СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ — ягона корпоратив тизимга эга бўлган кўп тармокли суғурта компанияси. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 апр. даги «Ўзбекистон Республикасида инвестицияларнинг суғурта ҳимоясини таъминлаш чоратадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ миллий суғурта компанияси тарзида ташкил этилган. 1997 йил 28 фев. дан ҳукуматнинг экспорт ва импорт суғуртаси бўйича махсус суғурта агенти мақомидаги Ўзбекистон Республикаси экспортимпорт миллий суғурта компанияси. Бошқаруви Тошкент шаҳрида. Муассислари: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (устав капиталидаги ҳиссаси 50 млн. АҚШ доллари), Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (устав капиталидаги ҳиссаси 10 млн. АҚШ доллари). Компаниянинг асосий вазифалари экспортчиларнинг чет элларда сиёсий, тижорат ва тадбиркорлик хатарларидан суғурта ҳимоясини таъминлаш; Ўзбекистон Республикаси тижорат банкрезидентларининг суғурта ҳимоясини таъминлаш; маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт имкониятларини тадқиқ қилиш ва технология, товар ва хизматларнинг халқаро бозор ҳолати ва ривожланиши комплекс маркетинг таҳлилини ташкил қилиш; республика ва чет эл инвесторларининг шахсий ва мулкий манфаатлари суғурта ҳимоясини комплекс таъминлаш ва бошқалар Компания чет эл инвестициялари суғурта ҳимояси; и. ч. тижорат фаолиятини умумий хатарлардан суғурталаш; экспорт суғуртаси; жисмоний шахсларни суғурталаш, ҳаёт суғуртаси каби жаҳон суғурта амалиётида қўлланиладиган барча турдаги суғурта хизматларини кўрсатади. Компаниянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 14 ҳудудий филиали бор. Компания томонидан «Америкен интернешнл групп» молиявий гуруҳи билан ҳамкорликда устав капитали 100 млн. АҚШ доллари бўлган (20% АҚШ, 80% Ўзбекистон); «Ўзбекинвест интернешнл» қўшма корхонаси (Лондон; 1994; чет эл инвесторларига сиёсий хатарлардан суғурта ҳимояси кўфсатиш); ихтисослаштирилган «Ўзбекинвест Эксиминформ» маркетинг агентлиги (1997; маҳаллий тадбиркорларнинг технология, товарлар ва хизматлар жаҳон бозорига кириши мапфаатларини ҳимоя қилиш) «Ўзбекинвест Ассиеташ» сервис агентлиги (2000; Ўзбекистон Республикасидаги юридик ва жисмоний шахсларга тиббий, юридик ва техник ассистанс бўйича хизматлар кўрсатиш); «Ўзбекинвест сармоялари» инвестиция компанияси (1997; қисқа муддатли купонсиз давлат облигациялари бозорида брокерлик, диллерлик, андеррайтинг ва номинал эгалик хизматлари кўрсатиш); «Ўзбекинвест ҳаёт» суғурта компанияси (2003; аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимини янада ривожлантириш, ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш) каби шўъба корхоналари фаолият кўрсатади.

2003 йилда компания суғурта шартномалар сони 2000 йилга нисбатан 1,5 марта, суғурта мажбуриятлари 2,5 марта, суғурта мукофотлари 3,9 марта, суғурта тўловлари 11,9 марта ўсди.

Халқаро ва давлат даражасидаги институтлар — АҚШнинг инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлиги (М1Са), Хусусий чет эл инвестициялари корпорацияси (ОР1С), Буюк Британиянинг экспорт кредитлари кафолатлари департаменти (ЕССЭ) ва Германиянинг «Гермес», Швейцариянинг экспорт кредитлари кафолатлари бўйича (ЕКС) ва Италиянинг (8АСЕ) комиссиялари билан шериклик муносабатлари ўрнатилган.

Компания 2003 йил дек. дан халқаро даражада суғурта фаолиятини амалга ошириш сертификатига эга.

Суннатулла Умаров.

Loading...