ЎЗБЕКИСГОН ШАМПАНИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«ЎЗБЕКИСГОН ШАМПАНИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИвино саноатининг йирик корхонаси. Маҳаллий винобоп узум навларидан турли маркали шампан винолари, мавжланувчи вино ва алкоголсиз ичимликлар, оқ, пушти, қизил винолар, конъяк спирти ва бошқалар маҳсулотлар ишлаб чиқаради. «Ўзмевас абзавотузумсаноатхолдинг» компанияси таркибига киради. 2-жаҳон уруши даврида Тошкентга эвакуация қилинган Харьков, Цимлянск, РостовДон ва Инкерман шампань здлари негизида 1943 йилда 6пиво з-ди ҳудудида ташкил этилган. 1944 йилдан маҳсулотлар ишлаб чиқара бошлаган. Кейинчалик «Тошкентвино» корхонасининг Дегрез мавзеидаги винопункти базасида йиллик қуввати бутилка усулида 250 минг бутилка шампань виноси ишлаб чиқарадиган янги здқурилди. 1960-й. дан «Тошкент шампань з-ди» номини олди. 1994 йилдан ҳозирги номда. Корхонанинг Тошкент, Самарқанд ва бошқалар вилоятларда шампань винолари учун вино материаллар тайёрлайдиган вино пунктлари бор. 90йиллардан бошлаб корхона янги технологиялар билан жиҳозлана бошлади. Корхонанинг мавжланувчи «Ўзбекистон шампани» шампанланган виноси, сақлаб етилтирилган «Олтин фаввора» шампань виноси, газланган «Нафис» вино ичимлиги, «Ўзбекистон» портвейни халқаро кўргазма ва ярмаркаларда совринларга сазовор бўлган.

2004 йилда 1999 минг бутилка шампань виноси ва газланган вино ичимлиги, 190,3 минг бутилка ёки 10,4 минг дал тинч винолар ишлаб чиқарилди.

Маҳсулотлари қўшни давлатлар ва Россияга экспорт қилинади.

Анвар Ботиров.