«ЎЗБЕКИСТОН-178» — ўртапишар помидор нави. Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий текшириш ин-тида 107Д,Д2Д3 ДАК коллекция намунасидан танлов усули билан чиқарилган (Е. В. Ермолова). Тупи ихчам, сербарг. Меваси юмалоқ, оғирлиги 120— 160 г, иссиққа чидамли. Таркибида 5,6% қуруқ модда ва 3,2% қанд бор. Кўчати экилганидан кейин биринчи ҳосили 120—125 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 650—700 ц/га. Сақлашга ва ташишга чидамли. 1985 йилдан Фарғона водийси вилоятларида экиш учун давлат реестрига киритилган.