ЎЗБЕКИСТОН-452

«ЎЗБЕКИСТОН-452» — ўртача эртапишар тарвуз нави. Бутуниттифоқ ўсимликшунослик интининг Ўрта Осиё тажриба ст-ясида чиқарилган. Меваси думалоқ, ўртача катталикда, юзаси силлиқ, пўсти оқишяшил, қорамтиряшил йўллари бор, оғирлиги 5—8 кг. Эти майин, пуштиранг, зичлиги ўртача, серсув, ширин. Таркибида қанд миқдори 9—11%. Уруғи йирик, сарғишқора ҳалқаси бор. Ниҳоли униб чиққанидан кейин биринчи ҳосили 70—75 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 200—ЗООц/га. 1951 йилдан экиш учун давлат реестрига киритилган. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида экилади. (расми Тарвуз мақоласида берилган).