ЎЗБЕКИСТОН АДАБИЁТИ ВА САНЪАТИ

«ЎЗБЕКИСТОН АДАБИЁТИ ВА САНЪАТИ» — ҳафталик ижтимоий-адабий газета. Муассислари: Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси. Дастлабки сони 1956 йил 4 янв. да «Ўзбекистон маданияти» номи билан ҳафтада 2 мартачиққан. 1981 йилдан ҳоз. номда кўпайтирилган ҳажмда (8 бет) чоп этилади. Саҳифаларида адабиёт ва санъат масалалари билан узвий боғлиқ ҳолда халқ ҳаётининг барча қирралари маънавийахлоқий қадриятлар нуқтаи назаридан акс эттириб борилади. Мумтоз ўзбек адабиётига, маънавий меросимизга доир тадқиқотлар, адабий танқид ва адабиётшуносликда кечаётган жараёнлар билан бирга тарихий адолат ва ижтимоий фикр ривожидаги янгиликлар ҳам атрофлича қамраб олинади. Шунингдек, газ. саҳифаларида имонэътиқодга, маънавий эҳтиёжга доир мақолаларга кенг ўрин берилган. Газ. да ўзбек шоир ва ёзувчиларининг янги асарларидан намуналар мунтазам ёритилади. Муштарийлар кино, театр, меъморлик, дизайн, тасвирий ва амалий санъатдаги янгиликлар, мумтоз қўшиқчилик, замонавий эстрада ва рақс санъатидаги жараёнлар билан кенг танишиб борадилар. Ёш, истеьдодли ижодкорларнинг янги асарларини ҳам доимий равишда ўқиб бориш мумкин.

Газ. га О. Ёқубов, М. Муҳамедов, Р. Файзий, В. Зоҳидов, Л. Қаюмов, А. Мухтор каби ёзувчилар турли даврларда муҳаррирлик қилганлар. Ҳоз. муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев (1988 — 2000; 2004 йилдан). Адади 5500 (2005).

Loading...