ЎЗБЕКИСТОН АКУШЕРЛИК ВА ГИНЕКОЛОГИЯ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

ЎЗБЕКИСТОН АКУШЕРЛИК ВА ГИНЕКОЛОГИЯ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИЎзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли илмий текшириш муассасаси; акушерлик ва гинекология масалалари бўйича республикада йирик илмий, ташкилийметодик ва консультатив марказ. 1974 йил Тошкентда 2туғруқхона қошида ташкил этилган, 1981 йилдан ҳоз. биносида. Ин-тда 10 илмий бўлим (акушерлик, гинекология ва ҳ. к.), 200 ўринли клиника, клиник ординатура, докторантура, илмий кутубхона, кундузги стационар ва бошқалар бор. 2000 йилдан кунига 200 мижозга мўлжалланган «Оила ва никоҳ» илмий маслаҳатхонаси (5 бўлим, лаб., тиббийгенетика, оилани режалаштириш марказлари, инсеминация ва физиотерапиядан иборат) фаолият кўрсатади. Жиззах, Наманган, Нукус ва Қаршида интнинг филиаллари мавжуд. 2003 йил ин-т қошида сунъий уруғлантириш (экстракорпорал уруғлантириш) билан шуғулланадиган «Янги инсон» номли репродуктив марказ очилди. Ин-тда 10 фан дри, 47 фан номзоди ва 100 дан зиёд малакали илмий ходимлар хизмат қилади (2005). ин-т ходимлари аёллар, оналар ва чақалоқларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги ташкилий тадбирларини ишлаб чиқади, ҳомиладорликда камқонликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши сабабларини аниқлаш ва даволаш; ақушерликда қон кетишининг олдини олиш, туғруқда кўп қон йўқотган ҳамда патологик туғруқ ва мураккаб гинекологик операциялардан кейин аёл соғлиғини қайта тиклаш (реабилитация), даволаш масалалари бўйича тадқиқотлар ва илмий кузатувлар олиб боради; акушерлик патологиясининг турли кўринишларида она ва ҳомила ўртасидаги муносабатни, шунинғдек, ишлаб чиқариш омилларининг аёл репродуктив саломатлигига таъсирини аниклайди ва ҳ. к. Ин-тда акушерлик ва гинекология соҳалари бўйича врачлар малакасини оширади ҳамда Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг ўқув базаси фаолият кўрсатади.