ЎЗБЕКИСТОН АШУЛА ВА РАҚС АНСАМБЛИ

«ЎЗБЕКИСТОН» АШУЛА ВА РАҚС АНСАМБЛИ — М. Қориёқубов номидаги Халқ бадиий жамоалар дирекцияси қошидаги бадиий жамоа. 1936 йил ХКС қарорига биноан, Ўзбекистон ашула ва рақс Катта ансамбли номи билан Ўзбек давлат филармонияси таркибида ташкил этилган (раҳбари Т. Жалилов, 120 кишидан иборат). 1968 — 97 йилларда «Шодлик» ашула ва рақс ансамбли номи билан фаолият кўрсатган. 1997 йилдан ҳоз помда. Таркибида хонанда, (раққоса) ва созандалар (жами 70 кишидан иборат) гуруҳлари мавжуд. Ансамблнинг кўп қиррали репертуаридан йирик композициялар («Жон Ўзбекистон» вокалхореографик сюитаси, «Наврўз» театрлаштирилган томошаси ва бошқалар), ўзбек мумтоз («Рок», «Соқийномаи Савти Калон», «Абдураҳмонбеги» каби) ва турли воҳаларга хос халқ ашула, қўшиқ ва рақслари («Сурхондарё термалари», «Нориннорин», «Фарғона рубоийси», «Бухоро нақшлари» ва бошқалар), Н. Ҳасанов, М. Мирзаев, Ц. Зокиров, Б. Алиев, Т. Отабоев каби ўзбек композитор ва бастакорларининг асарлари ўрин олган. Жамоа чет мамлакатларда ўтказилган Ўзбекистон маданият кунлари, ўзбек санъати ва адабиёти декадалари, турли танлов ва фестиваллар, «Наврўз», «Мустақиллик» каби миллий ва бошқалар байрам ва тантаналарнинг доимий қатнашчиси. Ансамбль Ўзбекистоннинг барча вилоятларида мунтазам концертлар уюштириб, турли қурилишлар, 2-жаҳон уруши жангчилари ҳузурида маданий хизмат қилган. У, шунингдек, Осиё, Европа, Шим. ва Жанубий Америка, Африка мамлакатлари ва Австралияда гастролда бўлган. Ансамбль таркибида бадиий ва мусиқа раҳбарлари Д. Зокиров, Ҳ. Ямшояов, М. Мирзаев, Н. Ҳасанов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар К. Отабоев, С. Йўлдошевлар, балетмейстерлар И. Оқилов, Л. Петросова, Қ. Мўминов, Д. Жабборова, (раққоса)лар Қ. Миркаримова, Қ. Дўстмуҳамедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Н. Шерматов, хонанда ва созандалар Э. Йўлдошев, Ф. Умаров,Ш. Жўраев, Ғ. Ёқубов, Н. Ҳайдаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Д. Исломов, Ғ. Азимов, сўз усталари Ғ. Тожиаълоев, Ў. Сиддиқов ва бошқалар санъаткорлар фаолият кўрсатган.

Ҳозирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Т. Отабоев мусиқа раҳбари, бош балетмейстери — Г. Ширинова. Етакчи ижрочилари — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳ. Азимов, С. Мўминов, М. Соҳибов, Ҳ. Расулов, шунингдек, А. Шарипов, С. Мансурхўжаева, Н. Олимовалар. Ансамбль бир неча кино ва телефильмларда суратга тушган («Шашмақом», 1972; «Али бобо ва 40 қароқчи», 1980 ва бошқалар).

Аваз Ваҳобов.