ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ МАРКАЗИЙ КЎРГАЗМА ЗАЛИ

ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ МАРКАЗИЙ КЎРГАЗМА ЗАЛИреспублика ва Марказий Осиёдаги энг йирик бадиий кўргазма зали; 1974 йил Тошкент шаҳрида очилган (меъмор Р. Хайрутдинов). Биноси Шароф Рашидов ва «Ўзбекистон» шоҳкўчалари кесишган жойда қад кўтарган; экспозиция майд. 2500 кв. м. Бино мурабба тарҳли, 2 қаватли, бал. 15 м. Мужассамот марказида кўргазма зали (залдаги зина орқали 2қаватга чиқилади), зал атрофида санъат асарлари сотиладиган бадиий салон, суратлар, амалий санъат буюмлари хоналари бор. Бинода Ўзбекистон БА, Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси жойлашган, уларга ташқаридан алоҳидаалоҳида эшиклардан кирилади. Бино атрофига тоқисимон қилиб галерея ишланган, тоқи ва галерея ичи миллий нақшлар билан жозибадор қилиб безатилган. Бино тарзи конструктив элементлари йиғма панеллардан замонавий услубда здда тайёрланган. Бино безагида ғозғон мармари, гранит, кошин, кичик меъморий шакллар ишлатилган, интерьер безакларида ганч ўймакорлигидан фойдаланилган.

Бино атрофидаги кўкаламзорга ҳайкалчалар жойлаштирилган. Бино 1998—99 йларда қайта таъмирланган.

Кўргазма зали йирик халқаро, республика, шахсий, гуруҳли ва кўчма вернисажкўргазмалар ( йилига 50 дан зиёд) ўтказади; рассомлар, ҳайкалтарошлар, амалий безак санъати ва миниатюра усталарининг, «ГрецияЎзбекистон. қадимий маданий алоқалар», «Тошкент Биенналеси — 2001 ва 2003», «Заргарлик санъати — 2000, 2002», «Икуо Хираяма. Буюк ипак йўлида» (2002) кўргазмалари шулар жумласидан. Хорижий элчихоналар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги маданий (Ҳиндистон) ва илмий (Марказий Осиё тадқиқотлари Франция инти) марказлари билан фаол ҳамкорлик қилади; конференциялар, замонавий санъатнинг долзарб масалалари бўйича «давра учрашувлари», бастакорлар, ёзувчилар, кино ва театр ижодий уюшмалари намояндалари иштирокида учрашув ва кечалар ташкил қилади. Кўргазмалар учун каталоглар, буклетлар ва таклифномалар нашр этади.