ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИреспублика тижорат банклари уюшмаси; аъзо банкларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган, уларга ҳар томонлама ёрдам берадиган нотижорат, нодавлат ташкилот. Ижроия дирекцияси Тошкент шаҳрида. 1995 йил 28 июлда таъсис қурултойида ташкил этилган. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида тижорат банклари фаолиятини мувофиқлаштириш, халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий банк инфратузилмасини яратиш, халқаро молия интлари ва хорижий банклар, банк уюшмалари билан алоқаларни ривожлантириш, миллий банк тизими фаолияти учун ташкилийҳуқуқий шароитларни яратиш, банк мутахассислари тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан яхшилаш, тижорат банкларининг моддийтехника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ва бошқалар ассоциациянинг асосий вазифаларига киради.

Ўзбекистон банклари ассоциациясининг олий органи — тижорат банклари қурултойи. Ўзбекистон банклари ассоциациясининг банк мутахассислари тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича инфратузилмаси республика умумтаълим мактаблари қошидаги 39 та ихтисослаштирилган банк синфлари, 5 та банк касб-ҳунар коллежи, иқтисодиёт йўналишидаги олий ўқув юртларининг банкмолия соҳаси учун мутахассислар тайёрловчи фтларини, минтақавий ўқув маркази, Марказий Осиёда ягона бўлган Банкмолия академиясини ўз ичига олади. Ўзбекистон банклари ассоциацияси таркибида банкларга замонавий молия хизматлари кўрсатадиган «Ҳамроҳ лойиҳаинвест» қўшма корхонаси, «Молия бинокорхизмат» шўъба корхонаси, «Барака» универсал лизинг, «АхборотРейтинг» банклараро рейтинг, «Инвестграст» банклараро инвестиция, «Ишонч» банклараро суғурта компаниялари (ҳаммаси 1996 йил да ташкил этилган), «Банклараро маслаҳат хизмати» (1999), «Универсал биржа маркази», Кимошди, танлов ва тендер савдоларини ташкил қилиш агентлиги (2003), Банклараро кредит бюроси (2004), Ягона умумреспублика процессинг маркази (2004) фаолият кўрсатади. Нукус, Жиззах, Фарғона шаҳриларида минтақавий муассасалари ташкил этилган.

Улар орқали минтақалардаги банкларга юридик, кадрлар масалаларида ёрдам, шунингдек, йирик дастурларни амалга оширишда банклар ресурсларини бирлаштириш, хорижий сармояларни жалб этиш, кичик бизнес вакиллари ва тадбиркорларга кредитлар ажратиш, деҳқон ва фермер хўжаликларига лизинг хизматлари кўрсатиш ва бошқалар ишларда амалий ёрдам кўрсатилади. Ўзбекистон банклари ассоциацияси ривожланган мамлакатларнинг деярли барча банклар уюшмалари ҳамда йирик молия интлари билан яқин алоқалар ўрнатган.

Сайдулло Абдуллаев.

Loading...