ЎЗБЕКИСТОН БАСТАКОРЛАР УЮШМАСИ

ЎЗБЕКИСТОН БАСТАКОРЛАР УЮШМАСИ — республикада бастакор, композитор ва мусиқашуносларни бирлаштирувчи ижодий жамоат ташкилоти. 1938 йил Ўзбекистон композиторлар уюшмаси номи билан ташкил этилган, биринчи раиси Т. Содиқов. 1995 йилдан ҳоз. номда. Асосий вазифалари: Ўзбекистон мусиқа санъатини кенг кўламда бойитиш ва юксалтириш, миллий мусиқа анъаналарини асрабавайлаш, уюшма аъзоларининг касбий, ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижодий шартшароитлари, профессионал маҳоратининг ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш, ижодини республика ва хорижий давлатларда тарғиб этиш. Олий раҳбар органи — қурултой, қурултойлар орасидаги даврда — Кенгаш (1995 йилдан Кенгаш раиси Р. Абдуллаев). Уюшмада 110 аъзо бор, 7 шўъба (анъанавий ижодкорлик, эстрада ва ҳарбий мусиқа, симфоник мусиқа, камер мусиқа, саҳна мусиқаси, болалар мусиқаси, мусиқашунослик) фаолият кўрсатади (2005).

Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси Ўзбекистон мусиқа маданиятини ривожлантириш жараёнида фаол қатнашиб, республикада ўтказиладиган кўпгина мусиқа фестивали, танлов, анжуманлар ташаббускори ва ташкилотчиларидан бири: «Ўрта Осиё ва Қо’ зоғистон симфоник мусиқа фестивали» (1960—80 йиллар), «Ўзбекистон — Ватаним маним» қўшиқ танлови (1997 йилдан), «Халқаро симфоник мусиқа фестивали» (1998 йилдан), «Давр садолари» мусиқа фестивали (2003 йилдан), Назира Аҳмедова номидаги хонандалар танлови ва бошқалар Уюшма раҳнамолиги ва иштирокида турли концерт, атоқли бастакор ва композиторларнинг юбилей кечалари, ижодий учрашувлар ўтказилмоқда, махсус радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар тайёрланмоқда, Ўзбекистон мусиқа санъатига бағишланган монография ва тўпламлар нашрдан чиқарилмоқда.

Рустам Абдуллаев.

Loading...