ЎЗБЕКИСТОН ДИЗАЙНЕРЛАР УЮШМАСИ

ЎЗБЕКИСТОН ДИЗАЙНЕРЛАР УЮШМАСИ — профессионал дизайнерларни бирлаштирган ижодий жамоат ташкилоти. 1988 йилда Тошкент шаҳрида тузилган. Олий раҳбар органи — Съезд; съездлар оралиғида ҳар 5 йилда сайланадиган Кенгаш (раис, раис ўринбосари, Кенгаш аъзолари) бошқаради. Уюшманинг асосий вазифаси: республикада дизайнерлик фаолиятини ривожлантириш, дизайнни, миллий дизайн ютукларини аҳоли орасида ва саноатда (Ўзбекистон саноатини ташқи бозорга мувофиқлаштириш, рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш) кенг тарғиб қилиш, дизайнерлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ёрдам бериш. Уюшма Республикада кўргазмалар («Ўзбекистонда дизайн», «Дизайн ва тўқимачилик», «Шарқ либоси — дизайнерлар ижод манбаи» ва бошқалар), фестиваллар («Болажонлар — ширинтойлар», «Мода — 2005» ва бошқалар) уюштиради; халқаро кўргазмаларда иштирок этади. Турли соҳаларда хизмат қилувчи уюшма аъзолари интерьер (М. Фозилов), саноат графикаси А(. Ерошевская, Е. Гуров, И. Дмитриева ва бошқалар), либос (X. Ҳ. Комилова, А. Ашурбоев, А. Аллаберганова ва бошқалар), меъморлик (Д. Нозилов), заргарлик (Э. Гостев) ва бошқалар соҳалар дизайни бўйича самарали ижод қилмоқда. 1991 йилдан раис — Х. Ҳ. Комилова.