ЎЗБЕКИСТОН ФТИЗИАТРИЯ ВА ПУЛЬМОНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

ЎЗБЕКИСТОН ФТИЗИАТРИЯ ВА ПУЛЬМОНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фтизиатрия ва пульмонология илмий тадқиқот институти — фтизиатрия ва пульмонология соҳасида республикада илмий, услубий мувофиқлаштирувчи ва консультатив марказ. 1932 йил Самарқандда Сил илмий текшириш институти номи билан ташкил этилган. 1936 йил Тошкентга кўчирилган. 1977 йил интга Ш. А. Ллимов номи берилган. 1989 йилдан ҳоз. номда.

Ин-т сил эпидемиологияси ва оддини олишни ҳамда нафас аъзоларининг сил билан боғлиқ бўлмаган касалликларини тадқиқ этади; аҳолига фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатишнинг ташкилий шаклларини такомиллаштиради; сил ҳамда бронхлар ва ўпканинг ўзига хос хасталиклари диагностикаси, дифференциал диагноз ва силни хирургик йўл билан даволаш усулларини ишлаб чиқади. Республика тиббиёт интларидаги сил ва пульмонология кафедралари фаолиятини ҳамда силга қарши диспансерлар ишини назорат этади ва уларга методик жиҳатдан раҳбарлик қилади. Ин-тда биринчи марта беморлар саломатлигини меҳнатга ва касбга яроқли қилиб тиклашнинг илмий асослари ишлаб чиқилди.

Ин-тда 4 илмий бўлим (сил терапияси ва эпидемиологияси, сил хирургияси, пульмонология, диагностик лаб.), 4 лаб. ва 500 ўринли клиника бор, унда ўпка ва ўпкадан ташқари аъзолар (плевра, суяк ҳамда бўғимлар, сийдиктаносил аъзолари, шунингдек, лимфа тугунлари ва мия қобиқлари) сили ҳамда ўпканинг ўзига хос касалликлари (бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, пневмония, фиброзловчи альвеолит ва бошқалар) билан оғриган беморлар даволанадилар; клиника 11 та бўлимдан иборат. ин-т дориларни, хусусан, Европанинг етакчи фармацевтик фирмаларида ишлаб чиқарилган препаратларни клиник тадқиқотдан ўтказиш маркази ҳам ҳисобланади. Шунингдек, илмий тиббий ахборот, ташкилийметодик бўлимлари, кутубхона, виварий, музей ва бошқалар бор (2005). Ин-тда Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент врачлар малакасини ошириш интининг фтизиатрия кафедр&тари ҳамда Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ООТ5 — шгесИу оЬзегуес! (геагтеп! тгЬ $Ьоп соигее (бевосита кузатув остидаги қисқа курсли кимётерапия) маркази фаолият кўрсатади. ин-т ва клиникада 410 ходим, жумладан, 9 фан дри, 27 фан номзоди, 1 акад., 1 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби ва бошқалар хизмат қилади. ин-т фаолияти Ш. А. Алимов, А. А. Калонхўжаев, Р. А. Аъзамов, Т. М. Қориев, А. М. Убайдуллаев каби олимлар номлари билан боғлиқ. Ин-тда фтизиатрия ва пульмонология бўйича аспирантура, докторантура ва клиник ординатура мавжуд. ин-т илмий тўплам, монография ва методик қўлланмалар нашр этади.

Абдулла Убайдуллаев.