ЎЗБЕКИСТОН ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИЯСИ

ЎЗБЕКИСТОН ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИЯСИҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун ходимлар тайёрловчи олий таълим муассасаси. 1994 йил 2 сентябрда тйшкил қилинган. Ички ишлар органлари юқори малакали мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш академиянинг асосий вазифаси ҳисобланади. Академия таркибига ички ишлар органлари зобитларини тайёрлаш ўқув курслари, зобитлар малакасини ошириш фти, олий академик курслар, ички ишлар органлари сержантлар таркибини тайёрлаш олий курслари, 21 кафедра, 14 бўлим, турли ёрдамчи хизматлар киради. Академияда ўқиш мулдати: ички ишлар органлари зобитлари ихтисосликлари бўйича 4 йил, ички ишлар органлари бошқарувини ташкил этиш бўйича 1 йил, сержантлар тайёрлаш бўйича 6 ой. Тингловчиларга ижтимоийгуманитар, иқтисодиёт фанлари, махсус ва умумий юридик фанлар ўқитилади, амалий фаолиятнинг илғор шакл ва услублари ўргатилади. Уларга Ўзбекистон ФАнинг 3 академиги, 19 фан д-ри ва 13 проф., 87 фан номзоди ва 39 доцент билим беради.

Академияда 14 та муаммо бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Улар асосан ички ишлар органларининг жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятини, Ички ишлар вазирлиги олий ўқув юртларила ўқувтарбия жараёни шакл ва услубларини такомиллаштиришга қаратилгандир. Бу борада бир неча илмий асарлар, дарслик ва қўлланмалар яратилди, 1998 йилдан «Ҳуқуқ—Право—Гаш» илмийназарий юридик жур. (ўзбек, рус, инглиз тилларида) чоп этилади. Академия АҚШ, Япония, Германия, Венгрия. Швеция, Россия ва Украина давлатлари ўқув юртлари ва ҳуқуқтартибот органлари, шунингдек, АҚШ Адлия вазирлиги, Халқаро Қизил Хоч ва бошқалар халқаро ташкилотлар билан алоқа ўрнатган. 1999 йилдан буён Академия тарихи музейи ишлаб турибди. 4 та замонавий ўқув биноси, 2 та ётоқхона, меҳмонхона, 14 та маърузалар зали, 130 ўқув аудиторияси ва ўқувуслубий хоналари, 500 минг нусхадан ортиқ асарга эга 3 та кутубхона, босмахона, шаҳардан ташқаридаги ҳарбийдала ўқув маркази, дам олиш уйи, учта зал ва бассейндан иборат спорт мажмуаси, стадион, спорт майдончалари, отиш тири, криминалистик полигон, телемарказ ва бошқалар бор.

Академия спортчилари Ўзбекистон миллий терма жамоалари таркибида турли халқаро мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб, 320 дан ортиқ медални (шундан 50 таси олтин) қўлга киритган. Академия ҳузурида Ўзбекистон хотин-қизлар самбо федерацияси тузилган.

Loading...