
ЎЗБЕКИСТОН КИМЁ-ФАРМАЦЕВТИКА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ
ЎЗБЕКИСТОН КИМЁ-ФАРМАЦЕВТИКА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ — илмий текшириш муассасаси. 1964 йилда СССР Нефть кимёси саноати вазирлиги қошида ташкил этилган. 1996 йилдан шу номда. Интга асосчиси А. С. Султонов номи берилган (1994). Интнинг асосий илмий текшириш йўналиши табиий бирикмалар ва синтетик моддалар асосида янги дори воситаларини олиш, уларга илмийтехник ҳужжатлар (регламент, фармакопея мақолалари) тайёрлаш ҳамда тажрибасаноат намуналарини ишлаб чиқариш, нефткимё, газ, озиқ-овқат ва бошқалар саноат корхоналари учун зарур бўлган катализаторлар олиш, каталитик жараёнларни ишлаб чиқиш ва саноатга татбиқ қилиш муаммолари устида тадқиқотлар олиб боришдан иборат. ин-т олимлари томонидан кашф этилган юракқон томир системаси касалликларида қўлланадиган «Шарқ табиби» шифобахш бальзами, 3%ли «фенсулкал» суртмаси, жигар хасталигига даво «кобальт фитат» препарати амалиётда қўлланади.
Ин-тда 12 лаб. ва бўлимлар, шунингдек, тажрибаи. ч. бўлими мавжуд бўлиб, уларда 106 ходим ишлайди, шулардан Ўзбекистон ФАнинг 1 акад. (М. Ф. Обидова), 5 фан дри, 20 фан номзоди фаолият кўрсатади (2005).