ЎЗБЕКИСТОН МАРКАСИ НАШРИЁТ МАРКАЗИ

«ЎЗБЕКИСТОН МАРКАСИ» НАШРИЁТ МАРКАЗИпочта хизмати, почта маркаларини нашрга тайёрлаш ва уларни почта муомаласига чиқариш ишлари билан шуғулланадиган ташкилот. 1992 йилда ташкил этилган. Дастлабки почта маркалари рус ва немис мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилди. 1996 йилдан республика рассомлари, дизайнерлари ва мутахассислари томонидан нашрга тайёрланиб, чоп этила бошланди. Почта маркаларида давлатимиз тарихи, халқимиз маданияти ва анъаналари, фан ва техника соҳасидаги ютукдар, халқимизнинг буюк сиймолари, тарихий обидалар, республика ҳудудида ўсувчи камёб ўсимликлар ва ҳайвонот оламида йўқолиб бораётган ҳайвон турлари акс эттирилади.

«Ўзбекистон маркаси нашриёт маркази» н. м. ўз маҳсулотлари (почта маркалари) билан халқаро кўргазмаларда иштирок этди. Марказ филателистик материал тарқатувчи чет эл фирмалари ва ташкилотлари билан ёзишмалар олиб боради (яна қ. Алоқа маркалари, Почта алоқаси, Филателия).