ЎЗБЕКИСТОН МЕЪМОРЛАР УЮШМАСИ

ЎЗБЕКИСТОН МЕЪМОРЛАР УЮШМАСИреспублика меъморларини бирлаштирган ижодий жамоат ташкилоти. 1934 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. Ўзбекистон меъморлар уюшмасининг асосий вазифалари: меъморликни ривожлантириш, меъморлар малакасини ошириш, ёш истеъдодларни қўллабқувватлаш, фахрий меъморлар билан ишлаш, танловлар (шаҳар марказлари, йирик жамоат бинолари, монументал ҳайкал ва монументлар, энг яхши лойиҳа ва қурилишлар, нашр этилган китоб ва альбомлар бўйича), кўргазмалар (ёш меъмор ва талабалар ижодига бағишланган, тарихий шаҳарлар юбилейи ва турли тарихий саналар муносабати билан танловлар ўтказиш ва бошқаларга оид) уюштириш, халқаро анжуманларда иштирок этиш, халқаро алоқаларни йўлга қўйиш ва бошқалар Уюшмада 1000 та аъзо бор (2005); унинг қошида ижодий лойиҳа устахоналари, кўргазма зали мавжуд. Уюшмага малакали, олий маълумотли, эътиборга сазовор. лойиҳалари, қурилган бинолари, нашр этилган илмий асарлари билан танилган меъморлар аъзоликка қабул қилинади. Олий раҳбар органи — Қурултой; улар орасида Қурултой томонидан ҳар 5 йилда сайланадиган Пленум (раис, раис ўринбосари ва Пленум аъзолари) бошқаради. Ўзбекистон меъморлар уюшмаси у,нинг Қорақалпоғистон, Тошкент ва барча вилоятларда бўлимлари мавжуд бўлиб, улар шаҳарларни қайта қуриш, тарихий меъморий ёдгорлиютарни таъмирлаш соҳасида илмий текшириш ва лойиҳалаш ишлари олиб боради.

Ўзбекистон меъморлар уюшмасига турли даврларда Г. М. Сваричевский, Л. Н. Воронин, В. О. Жаҳонгиров, А. Т. Шахов, М. С. Булатов, Ф. Ю. Турсунов. Т. Ф. Қодирова, Ф. М. Ашрафийлар раҳбарлик қилган; 1998 йилдан раиси А. Р. Тўхтаев.

Loading...