ЎЗБЕКИСТОН МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАСИ

«ЎЗБЕКИСТОН МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ» АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАСИқора металлургия саноати корхонаси. Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида. Қора металлургия маҳсулотларининг энг муҳим турлари (пўлат, чўян, пўлат қувурлар ва пўлат прокат), арматура пўлати, швеллерлар, пўлат шарлар, пўлат эмалланган идишлар ишлаб чиқаради, республика бўйича йиғиладиган темиртерсак, металл чиқиндиларини қайта эритади.

1942 йилдан умумхалқ ҳашари йўли билан қурила бошлаган, 1944 йил 5 мартда ишга туширилган. 3дда мартен цехи, чўян қуйиш цехи ва 1974 йилдан эмалланган пўлат идишлар ишлаб чиқариш цехи мавжуд. Мартен цехида 3 мартень печи бор (1944, 1945 ва 1949 йилларда ишга туширилган). 1946—49 йилларда прокат цехи ишга туширилди. 1962 йилли узлуксиз пўлат қуюв қурилма ишга туширилган; 1974 йилдан эмалланган пўлат рўзғор идишлари ишлаб чиқариш бошланади. 1978 йил авг. да йиллик қуввати 250 минг т бўлган электр ёрдамида пўлат эритадиган 1печь, дек. да 2 печь, 1979 йил сентябр да 3печь маҳсулот бера бошлади. 1984 йил июдда навли прокат цехининг 1навбати, 1987 йил сентябрда 2навбати ишта туширилди. 1991 йилдан 32—76 мм ли пўлат қувурлар ишлаб чиқарадиган икки линия маҳсулот чиқара бошлади. 1994 йил июнида тоғкон саноати учун руда майдалаш тегирмон шарлари ишлаб чиқариш ст-яни фойдаланишга топширилди. Корхонада асосий маҳсулотлар билан бирга 50 яқин турдаги халқ истеъмоли товарлари ҳам ишлаб чиқарилади.

Корхона 1944—94 йилларда «Ўзбекистон металлургия з-ди» деб номланган. 1994 йил 24 мартдан унинг таркибига Ширин машинасозлик з-ди, «Иккиламчи қора металлар» корхоналари бошқармаси кирди ва акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмасига айлантирилди. 2003 йилда 486 минг т пўлат, 550,7 минг т тайёр прокат, шу жумладан, 132,1 минг т тегирмон шарлари ишлаб чиқарилди. Чет элларга 86740 минг АҚШ долларилик маҳсулотлар экспорт қилинди. Маҳсулотлари Россия, Қозоғистон, Афғонистон, Эрон ва бошқаларга экспорт қилинади. Чет эллардаги фирмалар билан ишлаб чиқариш ва илмий алоқалар ўрнатилган.

Акксандр Фармонов.