ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ (ЎзА) — Ўзбекистондаги етакчи информацион агентлик. Ахборотларни ўзбек, инглиз ва рус тилларида тарқатади. У ўз фаолиятини Тошкентда 1918 йилдан РосТАнинг бўлими сифатида бошлаган. Кейинчалик ТАСС тизимида республика телеграфахборот агентлиги — ЎзТАГ мақомида иш юритган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 1992 йил 6 фев. даги фармони билан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА сифатида қайта ташкил этилди.

ЎзА — Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси фаолияти билан боғлиқ расмий ҳужжатларни асл манбадан олиб, тезкорлик билан тарқатадиган ягона давлат ахборот агентлигидир.

ЎзАда дунёдаги йирик, хусусан, Хитой, Туркия, Россия, АҚШ ва бошқалар мамлакатларнинг ахборот агентликлари билан ахборот алмашинуви яхши йўлга қўйилган. ЎзА мамлакат ичкарисида ва хорижда мингдан ортиқ обуначига эга; ЎзА ахбороти ҳамда суратларидан фойдаланувчилар орасида нафақат газ. ва жур. лар, телевидение ва радиостанциялар, балки Ўзбекистондаги, МДҲ давлатларидаги ва бошқалар мамлакатлардаги элчихоналар, бизнес марказлар, вазирликлар ва идоралар ҳам бор.

Агентликнинг Республика ахбороти, маҳаллий ахборот, халқаро ахборот, таржима ва фотоахборот таҳририятлари мавжуд. ЎзА мамлакатнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўз мухбирлари ва фотомухбирларига эга.

Нораги Очилов.

Loading...