ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ (ЎзМЭ) — Ўзбекистон Республикасининг биринчи универсал миллий энциклопедияси. Тошкентда «Узбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти томонидан нашр этилади. 1996 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикаси Қомусини нашр этиш тўғрисида» қарор қабул қилди. Шу қарор асосида универсал энциклопедиянинг соҳа сўзликларини тузишга киришилди, мезонлар ишлаб чиқилди. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 мартда «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриётини ташкил этиш тўғрисида»ги 154қарори қабул қилингач, бу ишни амалга ошириш учун барча шартшароитлар юзага келди. Қарорда 12 жилдли универсал ЎзМЭнинг илмийназарий ва ғоявийсиёсий йўналиши белгилаб берилди. Шу қарор асосида «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти тузилди. ЎзМЭнинг мазмун ва мундарижасини белгилашда жаҳон қомусчилиги анъаналаридан ва мамлакатимизда орттирилган ижобий тажрибалардан фойдаланилди (ЎзМЭ мақсади ва вазифалари унинг 1жилди муқаддимасида баён қилинган).
ЎзМЭнинг умумий ҳажми 1600 нашриётҳисоб табоғини ташкил этиб, қарийб 50 минг мақолани ўз ичига олади. ЎзМЭда тасдиқланган йўналиш (концепция)га кўра, энциклопедияда Ўзбекистон Республикаси ҳақида материаллар билан биргаликда умумбашарий маълумотлар ҳам берилади; ижтимоий (60%) ва табиий (40%) фанлар мутаносиблиги сақланади. Ҳамма универсал энциклопедияларда бўлгани каби, унга барча замонлар ва халкларга мансуб машҳур шахслар, кашфиётчилар, сайёҳлар, фан, техника, адабиёт ва санъат намояндалари, таниқли давлат ва сиёсат арбоблари тўғрисида мақолалар кирган (бу борада тегишли мезон ишлаб чиқилган).
ЎзМЭнинг асосий илмий таянчи — Бош таҳрир ҳайъатидир. Унинг рўйхати юқоридаги сўнгги қарор билан тасдиқланган. Бундан ташқари, фан соҳалари бўйича 160 дан зиёд кишини бирлаштирган 23 та илмиймаслаҳат кенкиии ҳам тузилган. Уларнинг рўйхати VII1 бир жилд сарварағи ва унинг орқаси |л бериб борилади.
ЎзМ»)нинг 1жилди 2000 йилда нашрдан чиқди. Мазкур жилд Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг «Ўзбекистон миллий энциклопедияси ўқувчиларига» йўллаган табриги билан бошланган. Энциклопедиянинг умумалифбо ҳарфидаги сўнгги 11жилдининг нашри 2005 йилда якунланади. Айни вақтда Ўзбекистон Республикасига бағишланган махсус жилди (12жилд) ҳам нашр этилади.
ЎзМЭнинг ҳар бир жилдида 125 — 130 нашриётҳисоб табоғида материал берилади; 800—1200 атрофида безаклар: рангли ва оққора суратлар, хариталар ўрин олади; 800 дан зиёд муаллифлар, тақризчилар қатнашади.