ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети (ЎзМУ) — Ўзбекистондаги энг йирик олий ўқув юрти ва илмий текшириш марказларидан бири; Ўрта Осиё ва Қозоғистондаги биринчи унт. 1918 йил Туркистон халқ университети сифатида Тошкент шаҳрида ташкил этилган. Туркистон халқ ун-ти 1920 йилдан Туркистон давлат унти, 1923 йилдан Ўрта Осиё давлат ун-ти (САГУ), 1960 йилдан Тошкент давлат ун-ти (ТошДУ) деб номланган. ЎзР Президентининг 2000 йил 28 янв. даги фармонига мувофиқ, унтга миллий ун-т мақоми берилди ва у ҳоз. номи билан аталди. 1995 йил Мирзо Улуғбек номи берилган.
1920/21 ўқув йили Туркистон унтида тиббиёт, физикамат., ижтимоийиқтисодий (ижтимоий фанлар), тарихфилол., техника, қ. х., ҳарбий фтлар бўлиб, уларда 2969 талаба ўқиган. Ишчи ва деҳқонларни, айниқса, маҳаллий миллат вакилларини унтга киришга тайёрлаш мақсадида унинг ҳузуридаги ишчилар факультети муҳим роль ўйнади. ун-т йилданйилга кенгайиб борди. 1924 йил ижтимоий фанлар фти асосида маҳаллий хўжалик ва ҳуқуқ фти тузилди. Баъзи фтлар бирлаштирилди, айрим фтларда бир қанча бўлим ва кафедралар очилди. ун-т мамлакатда Ўрта Осиё ва Қозоғистон учун кадрлар тайёрлашнинг асосий марказига айланди. Ўзбек зиёлиларининг таркиб топишида муҳим роль ўйнади. 20-й. ларнинг 2-ярмидан унтда илмий текшириш ишларига алоҳида аҳамият берилди. 1929 йил аспирантура очилди. ун-т олимлари томонидан халқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган кашфиётлар қилинди. Хусусан, 1928 йил ун-т олими П. Б. Грабовский. И. Ф. Белянский билан биргаликда электрон нур ёрдамида ҳаракатдаги тасвирни бир жойдан бошқа жойга узатадиган ва қабул қиладиган «радиотелефот» аппаратини яратдилар. 1928й. дан ун-т фтлари асосида мустақил тармоқ интлар, жумладан, Ўрта Осиё пахтачилик инти, Ўрта Осиё пахтачилик ва ирригация политехника институти (ҳоз. Тошкент ирригация ва мелиорация институти), Ўрта Осиё тиббиёт инти, Тожикистон қ. х. институти, Тожикистон агрономияпед. инти, Туркманистон зооветеринария инти, Ўрта Осиё ирригация муҳандислари ва техниклари инти, Ўрта Осиё геол. қидирув инти, Ўрта Осиё индустриал институти (ҳоз. Тошкент техника университети), Ўрта Осиё ипакчилик инти, Ўрта Осиё молияиқтисод институти (ҳоз. Тошкент иқтисодиёт университети) ва бошқалар институт ҳамда илмий текшириш муассасалари таркиб топди. 1931 йил унтда биол., техника, физикамат., ишчи фтлари ишлади. 1935 йил тарих, тупроқшуносликгеол. геогр. фтлари ташкил топди. 1938 йил сиртқи бўлим очилди. 2-жаҳон уруши (1939— 45)дан олдинги даврда ун-т ўқитувчилар таркиби уни тугатган миллий кадрлар (Т. Н. ҚориНиёзий, Т. З. Зоҳидов, Т. А. Соримсоқов, О. С. Содиқов ва бошқалар) ҳисобига кенгайди. 1941 йил нояб. да ЎзДУ (ҳоз. Самарқанд университети) САГУга қўшилди (1945 йил яна ажралиб чиқди). Филол. (1942), шарқ (1944), геогр. (1945), геол.
тупроқшунослик (1945) фтлари ташкил этилди. 1943 йил апр. да аспирантура кенгайтирилиб, докторантура очилди. ун-т олимлари 1943 йил Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясштнт ташкил топиши ва ривожланишида асосий роль ўйнадилар. Кейинги йилларда ун-т фаолияти янада кенгайди, ўқув жараёнлари такомиллашди, и. т. лар юксалди. 1991 йил шарқ ва юридик фтлари негизида Тошкент шарқшунослик институти, Тошкент юридик институти ташкил топди. Унтда 14 фт (физика, механикамат., кимё, биол. тупроқшунослик, геогр., геол., ўзбек филол. си, хорижий филол., журналистика, тарих, фалсафа, ижтимоий-сиёсий фанлар, иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик), фт мақомидаги тиллар маркази, тайёрлов бўлими, 102 кафедра, Амалий физика илмий текшириш институти, Олий пед. институти, Амалий экология ва табиатдан унумли фойдаланиш илмий текшириш бўлими, ботаника боғи, 16 илмий лаб., миллий қадриятлар маркази фаолият кўрсатади. Шунингдек, ўқув, ўқувуслубий, аспирантура, маркетинг, ички назорат ва мониторинг, режамолия, ҳисоб, кадрлар бўлимлари, магистратура маркази, бош муҳандис хизмати ва бошқалар мавжуд. Унтда 3 млн. дан ортиқ асарга эга 14 та кутубхона (улардан 13 таси фтлар қошида) фаолият кўрсатади. Кутубхонада тошбосма ва нодир қўлёзмалар фонди бор.
Унт 34 таълим йўналиши бўйича бакалаврлар, 108 мутахассислик бўйича магистрлар тайёрлайди. 68 мутахассислик бўйича аспирантура, 20 мутахассислик бўйича докторантура мавжуд. 2005 йил 164 аспирант, 16 докторант, 127 тадқиқотчи илмий текшириш олиб борди, 14 ихтисослашган кенгаш (9 дрлик ва 5 номзодлик) 30 мутахассислик бўйича фаолият кўрсатади. 2004/05 ўқув йили унтда 10250 талаба таълим олди, 1059 проф. ўқитувчи, жумладан, 136 фан д-ри ва проф., 387 фан номзоди ва доцент ишлади. ун-т проф. ўқитувчилари орасида ЎзР Фанлар академиясининг акад. лари А(. А. Абдуваҳобов, Ж. А. Азимов, Т. А. Азларов, Ш. А. Алимов, Ш. А. Аюпов, Т. Н. Долимов, Т. Ж. Жўраев, Т. С. Йўлдошбоев, А. Т. Мамадалимов, Ж. А. Мусаев, М. М. Мусахонов, А. Р. Муҳаммаджонов, Т. М. Мўминов, Н. А. Парпиев, С. Ш. Рашидова, М. Салоҳиддинов, Ш. И. Солиҳов, Н. Ю. Сотимов, Б. О. Тошмуҳамедов, С. Ш. Шермуҳамедов ва бошқалар) бор. Унтда муҳим фан тармоқлари бўйича илмий мактаб ва йўналишлар яратилди. Хусусан, ун-т олимларининг мат. ва механика (В. И. Романовский, Т. А. Саримсоқов, С. Ҳ. Сирожидцинов, Ш. Қ. Фармонов, Т. А. Азларов, М. С. Салоҳиддинов, Ш. А. Аюпов, Ш. О. Алимов, М. Т. Ўрозбоев, А. Бегматов), физика (С. В. Стародубцев, О. Холмуҳамедов, Ш. Отажонов, С. У. Умаров, Р. Х. Маллин, кимё (О. С. Содиқов, Р. Тиллаев, К. С. Аҳмедов, Ў. Н. Мусаев, С. Ш. Рашидова, Ш. Т. Толипов), биол. (Е. П. Коровин, Т. З. Зоҳидов, А. Т. Тўлаганов, А. Ваҳобов), тупроқшунослик ва агрокимё ( С. Н. Рижов, Х. А. Абдуллаев), биокимё ва биофизика (Ё. Х. Тўрақулов), баланд тоғларни ўзлаштириш (И. А. Райкова), генетика (ЖА. Мусаев), геол. (А. С. Уклонский, О. И. Исломов, Т. Н. Долимов), геогр. (Л. Н. Корженевский, А. Солиев, З. М. Акрамов, Ҳ. Ҳ. Ҳасанов), фалсафа (А. Т. Аюпов, К. С. Содиқов, Э. Юсупов, С. Шермуҳамедов, Ж. М. Бобоев, И. Раҳимов), тарих В(. В. Бартольд, А. А. Семёнов), ҳуқуқшунослик (Ҳ. С. Сулаймонова, О. Э. Эшонов, Ш. З. Ўразаев), шарқшунослик (Ш. Шомуҳамедов), филол. (Ғ. К. Каримов, О. Шарафиддинов, С. Д. Долимов, А. Ғ. Ғуломов, Л. П. Қаюмов, Б. Қосимов, У. Норматов, А. Абдуазизов, Ш. Раҳматуллаев), психология (Э. Ғозиев), социология (Н. Алиқориев) соҳасидаги тадқиқотлари машҳур.
Унт ташкил топгандан бери 110 мингдан ортиқ мутахассис тайёрланди (2005). Унтда таниқли шоир ва ёзувчилардан Ойбек, М. Авезов, А. Қаҳҳор, А. Мухтор, П. Қодиров, О. Ёқубов, Ў. Ҳошимов, Ўзбекистон Қаҳрамонлари О. Шарафиддинов, А. Орипов, Э. Воҳидов ва бошқалар ўқиган.
Унтда «ЎзМУ хабарлари» жур. (1997) ва «Миллий университет» газ. (1918) чиқади. ун-т ўз босмахонасига эга бўлиб, унда ҳар йили проф,ўқитувчиларнинг 100 дан ортиқ илмий асар ва ўқув методик адабиётлари нашр этилади.