ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ИЛМИЙ КУТУБХОНАСИ, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг илмий кутубхонаси — Ўзбекистон Республикасидаги қадимий ва йирик кутубхоналардан бири. Таркиби ва миқдори жиҳатдан Ўрта Осиё ва Қозоғистон давлатлари олий ўқув юртлари қутубхоналари ичида энг йириги. 1918 йил Тошкент шаҳрида Туркистон халқ университетинит Асосий кутубхонаси сифатида ташкил этилган; 1968 йилдан Тошкент давлат ун-ти кутубхонаси деб аталади; 1969 йилда «илмий кутубхона» мақоми берилди; 1976 йилдан Ўзбекистон Республикасидаги олий ўқув юртлари кутубхоналарининг илмийметодик маркази. 1995 йилдан ҳоз. номда. Кутубхона фондида 3 млн. дан ортиқ турли фан соҳаларига доир адабиётлар мавжуд (2005); ҳар йили бир неча 10 минг дона китоб олади. Кутубхонанинг дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, илмий ва маълумотнома адабиётлар фонди, хорижий тилдаги адабиётлар ва даврий нашрлар фонди муҳим аҳамиятга эга. 1926 йилдан Ўрта Осиёда, 1938 йилдан иттифоқда чоп этилган китоб ва жур. ларнинг мажбурий нусхасини ола бошлаган.
Кутубхона фондида нодир қўлёзмалар, литографияда босилган асарлар, фан соҳаларига оид шарқ ва ғарб тилларида ноёб ёдгорликлар, олимларнинг шахсий китоблари бор.
Илмий кутубхонада китоб фондини тўлдириш, китобларга илмий ишлов бериш ва каталоглаштириш, китоб фондини сакдаш, илмий библиография, ғоявийтарбиявий ишлар, илмий методик ишлар, китобхонларга хизмат қўрсатиш, қутубхоначиликбиблиографик ва ахборот жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш бўлимлари фаолият кўрсатади, компьютер хонаси бор. Бундан ташқари илмий кутубхонанинг ун-т асосий биноси ва фтларида жойлашган шохобчалари мавжуд. Илмий кутубхона илмий китоблар, фтлардаги 14 соҳадаги ўқув кутубхоналари бўлимлари, 16 ўқув заллари (700 ўринли) орқали китобхонларга хизмат кўрсатади (2005). Махсус залларда янги адабиётлар билан таништириш учун «Ахборот ҳафталиклари», «Кафедралар куни», «Мутахассислар куни», «Дипломантлар куни» каби кўргазмалар уюштиради.
Илмий кутубхона Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари бўйича Кутубхоналараро абонементнинг мувофиқлаштирувчи маркази, олий ва махсус ўқув юртлари кутубхоналарининг методик маркази сифатида республикадаги 65 та олий ўқув юртлари кутубхоналарига маълумотномалар, маслаҳатлар, методик ёрдам ишларини амалга оширади. Хорижий мамлакатлар (АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония ва бошқалар) билан ҳамкорлик қилади.