ЎЗБЕКИСТОН МУСКАТИ — хўраки ва винобоп узум нави. Шарқий экологикгеографик навлар гуруҳига киради. Бутуниттифоқ ўсимликшунослик интининг Ўрта Осиё тажриба ст-ясида Каттақўртн ва Александрия мускати навларини чатиштириб чиқарилган (АМ.
Негруль, М. С. Журавель). Тупи кучли ўсади, барги ўртача, тўгарак, сал керриқ, пўсти қалин, этдор, сершира, карсиллайди, мускат таъмли. Таркибида 22—25% қанд, 4—4,5% кислота бор. Ҳосили фаол ҳарорат йиғиндиси 2900 — 3000° да 156 —160 кунда, сентябр бошларида пишиб етилади. Ҳосилдорлиги 400—450 ц/га. Янгилигида ейилади, сифатли майиз тайёрланади. Новдалари яхши пишади. Совуққа чидами паст (тупи қишда кўмилади). Зараркунандаларга чидамли. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида экилади (яна қ. Мускат).