ЎЗБЕКИСТОН НАШРИЁТ-МАТБАА ИЖОДИЙ УЙИ

«ЎЗБЕКИСТОН» НАШРИЁТ-МАТБАА ИЖОДИЙ УЙИЎзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги муассаса. 1925 йилда Ўрта Осиё Давлат нашриёти негизида Ўзбекистон Давлат нашриёти (Ўздавнашр) номи билан ташкил этилган. Республикада 30-й. ларнинг 2-ярмига қадар барча турдаги адабиётлар Ўздавнашрда чоп қилинган. 2-жаҳон уруши йиллари республикадаги мустақил нашриётлар Ўздавнашрга бирлаштирилган, матбаа корхоналари, китоб савдоси ишлари ҳам унинг ихтиёрига берилган. Ўздавнашр бўлимлари негизида «Ўқитувчи» (1949), Давлат бадиий адабиёт нашриёти (1957), «Медицина» (1958), «Ёш гвардия» (1960) нашриётлари ташкил этилган. 1964 йилдан Ўздавнашр «Ўзбекистон» нашриёти деб атала бошлаган. 2004 йилда «Ўзбекистон», «Меҳнат», «Ўзбланкнашр» нашриётлари, Тошкент матбаа к-ти бирлаштирилиб, «Ўзбекистон нашриёт-матбаа ижодий уйи»н. м. и. у. га айлантирилди. Унинг таркибига болалар нашрлари: «Гулхан», «Ғунча» жур. лари, «Тонг юлдузи», «Класс!» газ. лари, «Соғлом авлод», «Зеркало XXI века» газ. лари таҳририятлари киритилди (нашриёт тарихи ҳақида яна қ. Ноширлик). «Ў» н. м. и. у. Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Республика ҳукумати қарорларини ва бошқалар расмий материалларни, турли меъёрий ҳужжатларни нашрга тайёрлаб, чоп этади. Шунингдек, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, юридик адабиётларни, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежлари учун дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмалар ҳамда бошқа адабиётларни нашр қилади. Таълим ўзбек, рус, тожик, туркман, қирғиз ва қозоқ тилларида олиб бориладиган умумтаълим мактаблари учун дарсликлар чиқаради. Ўзбек, қардош ва хорижий тилларда илмийоммабоп, бадиий адабиётлар, маълумотномалар, луғатлар, тасвирий санъат маҳсулотлари, фотоальбомлар, буклетлар, проспектлар, календарлар, плакатлар, кўргазмали қуроллар, газетажурналлар, шунингдек, халқ истеъмоли моллари босма маҳсулотлари, идора ҳужжатлари, синф журналлари, дастурлар, турли иш қоғозлари (бланклар) ни ҳам чоп этади.

Сўнгги йилларда «Ўзбекистон нашриёт-матбаа ижодий уйи» н. м. и. у. Республика Президенти И. Каримов асарларининг 12 жилдини (ўзбек ва рус тилларида), олий ўқув юртлари талабалари учун Ё. Тўрақуловнинг «Биохимия», Т. А. Саримсоқовнинг «Ҳақиқий ўзгарувчининг функциялари назарияси», 3. Салимовнинг «Кимёвий технологиянинг асосий жараёнлари ва қурилмалари»нинг 1 ва 2 жиддлари, М. Салоҳиддиновнинг «Математик физика тенгламалари», Н. А. Парпиевнинг «Анорганик кимё», Т. Жўраев ва бошқаларнинг О«лий математика асослари» каби фундаментал дарсликларни, банк тизими фаолияти билан боғлиқ кўп жилдли меъёрий ҳужжатлар тўпламларини нашр этди. «Ўзбекистон нашриёт-матбаа ижодий уйи» н. м. и. у. аҳолига, ташкилот ҳамда муассасаларга ноширликматбаа хизматини кўрсатади.

Босмахонасида 2003 йилда замонавий рангли газ. ларни чоп этиш цехи ишга туширилди. Ҳоз. кунда (2005) бу цехда 20 дан ортиқ газ. ва жур. чоп этилмоқда. Уларнинг бир галлик тиражи 500 минг нусхани ташкил этади.

«Ўзбекистон нашриёт-матбаа ижодий уйи» н. м. и. у. 2004 йилда 1737 босма табоқ ҳажмида, 6 млн. 380 минг нусхада китоб, газ., жур. ва бошқалар босма маҳсулотларни чоп этди.

Шомуҳиддин Мансуров.

Loading...