ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

«ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ» — ойлик афариктисодий, илмийоммабоп журнал. Тошкент шаҳрида нашр этилади. 1991 йилдан жур. муассиси: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги. Биринчисони 1922 йилда «Янги қишлоқ» номи билан Туркистон Маориф халқ комиссарлигининг органи сифатида нашр этилган. 1925 — 71 йилларда «Деҳқон», «Қишлоқ хўжалиги турмуши», «Пахта учун кураш», «Ўзбекистон соииалистик қишлоқ хўжалиги», «Ўзбекистон колхозсовхозлар ишлаб чиқариши» номларида ўзбек ва рус тилларида чиққан, 1971 йилдан ҳозирги номда. Жур. да қ. х. иқтисодиёти, қишлоқда ислоҳотларни жадаллаштириш, пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, боғдорчилик, чорвачилик, пиллачилик, сув хўжалиги, фермер хўжаликлари фаолияти, қ. х. ни механизациялаш ва янги технологияларни жорий этиш ва қишлоқ турмуш тарзига оид мавзулар ёритилади. Жур. да айрим мақолалар рус тилида ҳам босилади. Илмий мақолаларга рус ва инглиз тилларида қисқа аннотация берилади. Жур. га турли даврларда таниқли журналистлар С. Холдорова, С. Содиқов, Ж. Муҳаммадхонов, Қ. Ҳотамов, Т. Нажмиддинов, Р. Саманов, З. Йўлдошев муҳаррирлик қилишган. Адади 1500 нусха (2005).