«ЎЗБЕКИСТОН ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН ВА ЎТГА ЧИДАМЛИ МЕТАЛЛАР КОМБИНАТИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — рангли металлургия саноати корхонаси. Чирчиқ шаҳрида жойлашган. Электротехника, пўлат эритиш, кон бурғулаш ва техниканинг турли соҳаларида қўлланиладиган молибден ва вольфрам кукунлари ва симлари, молибдендан компакт маҳсулотлар, кукун металлургияси ва эритиш усулларида соф нодир ер металлари ва вольфрам, молибден, рений монокристаллари, прокат қилиб чўзилган маҳсулотлар ва улардан қуймалар, кесувчи ва тоғ пармаловчи асбоблар учун металлокерамик қаттиқ қуймалар, электр лампочкалар, халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Ингичка вольфрам ва Қўйтош вольфраммолибден конлари рудалари ҳамда мис рудаларидан ажратиб олинадиган молибден негизида ишлайди. Корхона 1951 йилда Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар з-ди номи билан қурила бошлаган, 1навбати 1956 йил 5 нояб. да ишга туширилган. 1959 йилдан Ўзбекистон кийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати. 1963 йилда жаҳонда 1марта молибден концентрациясини нитрат кислота билан ишлаб олиш технологияси амалга оширилди, бу эса молибден чиқиндиларини қайта ишлаш ва зангламайдиган пўлат жиҳозлардан фойдаланиш имконини яратди. 1973 йилдан сунъий шеелитни узлуксиз чўктириш ва ажратиб олиш ҳамда пульсацион ускуналардан фойдаланиб, вольфрамат кислотасини ювиш технологияси жорий қилинди. 1975 йилда саноат оқаваларидан аммиак ва бошқалар зарарли моддаларни ажратиб олиш қурилмаси, 1977 йилда энг йирик цехларидан бири — эритишпрокат цехи ишга туширилган. 1996 йилдан корхонада электр лампочкаларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Корхона 2002 йил июнидан очиқ турдаги акциядорлик жамияти. 13 асосий ва 12 ёрдамчи цехлари бор. Корхона таркибида корхона ихтисослашувининг турли йўналиигларида ишлайдиган «Металл керамика» Ўзбекистон — Белоруссия, «ЭКО Технолоджи» Ўзбекистон — Панама, «Азия Рениум Ресурс» Ўзбекистон — Британия, «Ўзметалл Технолоджи» Ўзбекистон — Исроил қўшма корхоналари ташкил этилган. 1995 йилда корхона маҳсулотлари «Олтин глобус» (Дания) совринига сазовор бўлди. Москва шаҳрида ваколатхонаси бор.
Ад.: Максудов П. С., Узбекский комбинат тугоплавких и жаропрочньгх металлов, Минск, 1996.