ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИЎзбекистон Республикасининг асосий қонуни, олий юридик кучга эга бўлган сиёсийҳуқуқий ҳужжат. 1992 йил 8 дек. да 12чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1 1сессиясида қабул қилинган. «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги Конституциявий қонун (1991 йил 31 авг.) ушбу Конституция учун асос бўлиб хизмат қилган. Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституциясини яратиш ғояси илк бор 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган мамлакат Олий Кенгашининг 2сессиясида илгари сурилган. Ушбу сессия Президент И. А. Каримов раислигида 64 кишидан иборат Конституциявий комиссияни тузиш тўғрисида қарор қабул қилган. Унинг таркибига депутатлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг вакиллари, давлат ҳамда жамоат бирлашмалари, корхоналар ва хўжаликларнинг раҳбарлари, ҳуқуқшунос олимлар ва мутахассислар кирган. Олий Кенгашнинг 10сессиясида комиссия таркиби қисман янгиланган. Комиссия ишлаб чиққан лойиҳа матбуотда эълон қилиниб, кенг муҳокама этилган. Конституциявий комиссия умумхалқ муҳокамаси якунларини кўриб, лойиҳани тузатиб ва маъқуллаб Олий Кенгаш сессиясида кўриб чиқишга тавсия қилган. Лойиҳа Олий Кенгаш сессиясида ҳам моддамамодда муҳокама этилгандан сўнг қабул қилинган. 2002 йил 27 янв. да ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида қабул қилинган 2003 йил 24 апр. даги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, Конституциянинг XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига тузатиш ва қўшимчалар киритилган.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси муқаддима, 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат. Муқаддимада Конституция қабул қилиш сабаблари ва мамлакатимиз олдига қўйилган вазифалар белгиланган. 1бўлимда Ўзбекистон Республикасининг мустақил давлат сифатидаги асосий конституциявий принциплари кўрсатилган. Бундай принциплар қаторига давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, Конституция ва қонуннинг устунлиги ҳамда ташқи сиёсат тамойиллари киради. «Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари» деб аталган 2бўлим инсон ҳуқуқлариштт Ўзбекистонга хос яхлит ва кенг тизимидир. Конституция Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқароликнп ўрнатди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳуқуқ нормаларигамувофиқтаъминланади. Ўзбекистонда ҳамма учун виждон эркиняиги кафолатланиши Конституцияда мустаҳкамланган, ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли, мерос ҳуқуқи билан кафолатланади. Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш ҳуқуқига эгадир. Барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эга бўлиб, иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади. Ҳар бир инсон билим олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Конституцияда ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хаттиҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуклидирлар. Конституция ва қонунларга риоя этиш фуқаролар учун мажбурийдир. Ўзбекистонни ҳимоя қилиш — мамлакат ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

Конституциянинг 3бўлими «Жамият ва шахс» деб аталади. Бу бўлимда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги кафолатланиши баён этилган. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги, мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, фойдаланиши ва уни тасарруф этиши таъкидланади. Рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади. Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек, ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади.

Конституцияда кўрсатилишича, отаоналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар, шунингдек, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз отаоналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Цензурата йўл қўйилмаслиги алоҳида таъкидланади.

Конституциянинг бўли4ми Ўзбекистон Республикасининг маъмурийҳудудий тузилишита бағишланган. 5бўлим давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши ҳақида бўлиб, унда ҳокимият ваколатларини тақсимлаш принципи ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти асослари, Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимияти, сайлов тизими, прокуратура, молия ва кредит, мудофаа ва хавфсизликка оид алоҳида боблар бор.

Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби сўнгги 6бўлимда ўз ифодасини топган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида 2/, қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигини нишонлаш мақсадида Конституция қабул қилинган кун — 8 декабрь умумхалқ байрами — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни деб эълон қилинди (ЎзР қонуни, 1992 йил 8 дек.).

2001 йил 4 янв. да Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида» фармойиши чиқди. Фармойиш асосида барча таълим турларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш йўлга қўйилган.

Loading...