ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОРДЕН ВА МЕДАЛЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОРДЕН ВА МЕДАЛЛАРИЎзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари. Улар билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари меҳнат ва жанговар хизматлари, самарали давлат, ижтимоий ва ижодий фаолиятлари учун тақдирланишлари мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси учун хизмат кўрсатган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам, айрим ҳолларда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, ижодий жамоалар ва ҳарбий бўлинмалар, Ўзбекистон Республикаси маъмурийҳудудий бирликлари ҳам мукофотланиши мумкин. «Давлат мукофотлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг қонуни (1995 йил 22 дек.)га кўра, орден ва медаллар Олий Мажлис томонидан таъсис этилади, орден ва медаллар билан Ўзбекистон Республикасининг Президенти такдирлайди.

Орден, медаль билан мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш ва орден, . медални топшириш қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Орден, медаллар билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Бир шахс айни бир орден, медаль билан, қоида тариқасида, бир марта тақдирланади. Орден, медаллар билан тақдирлаш шахснинг вафотидан кейин ҳам амалга оширилиши мумкин. Фуқаролар навбатдаги мукофотга аввал мукофот билан тақдирланган вақтидан кейин камида 3 йил ўтгач тақдим этиладилар. Фавқулодда ҳолларда аввал тақдирланган вақтидан қатъи назар тақдим этилишлари мумкин.

Ҳар бир орден ва медаль Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдикланган ўз Низом ва тавсифига эга. Орден ва медаллар, орден ва медалларга оид тегишли ҳужжат тантанали вазиятда топширилади. Орден ва медаль билан мукофотланган шахслар бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар ва қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар. Орден, медаль билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда, орден, медаль, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.

Ўзбекистон Республикасининг Орден Ва Медаллари ва м., одатда, умумдавлат байрамлари ҳамда бошқа байрамлар ва тантанали мажлислар вақтида тақиб юрилади. Бошқа ҳолларда эса нишондорлар ЎзРнинг ё орден, медалларини, ёхуд уларнинг планкалардаги ленталарини тақиб юришлари мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Орден Ва Медаллари ва м. ни, планкалардаги орден ленталари, медаль ленталарини тақиб юриш қоидалари ҳамда орден ва медаллар ленталарининг тавсифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 6 апр. даги 1095сон фармонига иловада баён қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг Орден Ва Медаллари ва м. дан шахс оғир жиноят содир этгани учун ҳукм қилинганида — суднинг тақдимномасига биноан; шахс ўз шаънини бадном этувчи хаттиҳаракатлар содир этганида — тақдирлаш тўғрисида тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга бўлган органнинг тақдимномасига биноан маҳрум этилади.

Ўзбекистон Республикасининг орденлари: «Мустақиллик» ордени — Ўзбекистон Ресггубликасининг 1994 йил 5 май Қонуни билан таъсис этилган. Бу орден билан Ўзбекистон халқ ёзувчиси мархум Абдулла Қодирий (Жулқунбой) (1994 йил), Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 29 авг. қарори билан), марҳум шоир Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон (1999 йил 24 авг.) мукофотланган (яна қ. «Мустақиллик» ордени).

Амир Темур ордени — Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апр. Қонуни билан таъсис этилган. Бу орден билан Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари (1996 йил 28 авг.), Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 26 дек. қарори билан), Андижон вилояти (2003 йил 22 авг.), шахмат бўйича жаҳон биринчилигининг ғолиби Рустам Қосимжонов (2004 йил 14 июнь) мукофотланган (яна қ. Амир Темур ордени).

Жалолиддин Мангуберди ордени — Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 30 авг. Қонуни билан таъсис этилган. Бу орден билан Хоразм вилояти (2003 йил 22 авг.), Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг 1-ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари бирлашган штабининг бошлиғи Исмоил Эргашев, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари, ЖанубиҒарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Алишер Жумамуротович Собиров, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими Муйиджон Ваҳҳобович Тоҳирий мукофотланган (яна қ. Жалолиддин Мангуберди ордени).

«Буюк хизматлари учун» ордени — Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 авг. Қонуни билан таъсис этилган. Бу орден билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда хорижий давлатларнинг фуқаролари фан ва техникани, иқтисодиёт ва маданиятни ривожлантиришдаги катта хизматлари, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишга қара тилган ички ва ташқи сиёсатни амалга ошириш ишига сезиларли ҳисса қўшганлиги учун тақдирланадилар. Орден 1 микрон қалинликдаги олтин қопланган 925 даражали (пробали) қумушдан тайёрланади ва 8 қиррали мусамман кўринишида бўлиб, унинг қирралари ёқут рангда тайёрланган. Орденнинг қалинлиги 8 мм, оғирлиги 65 г.

«Элюрт ҳурмати» ордени — Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 авг. Қонуни билан таъсис этилган. Бу орден билан мамлакат мустақиллигини, унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга, миллий маънавиятни, маданиятни юксалтиришга катта ҳисса қўшган, ўз меҳнати, илмий, жамоат иши, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги бп жамоатчиликнинг иззатҳурматига са зовор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланишлари мумкин. Орден 1 микрон қалинликдаги тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланади ва у 2 ёқлама нурлар таралувчи 8 қиррали юлдуз шаклида бўлади.

«Фидокорона хизматлари учун» ордени — Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 авг. Қонуни билан таъсис этилган. Бу орден билан мамлакатнинг иқтисодий ва маданий юксалишига, мудофаа қудратини кучайтириш ва миллий хавфсизлигини таъминлашга, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкам лашга, халқ фаровонлигини оширишга катта ҳисса қўшган, ўзининг истеъдоди, билим ва тажрибасини Ватан равнақига бахш этиб, фидойилик намунасини кўрсатиб келаётган фуқаролар ва ҳарбий хизматчилар мукофотланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин. Орден 1 микрон қалинликдаги олтин қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланади ҳамда 8 қиррали ёқут рангли юлдуз шаклида бўлади.

«Меҳнат шуҳрати» ордени — Ўзбекистон Республикасининг 1995 й. 30 авг. Қонуни билан таъсис этилган. Бу орден билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистонда иқтисодиёт ва маданият юксалишига, халқ фаровонлиги ошишига, тинчлик ва барқарорлик сакланишига хизмат қиладиган улкан ишлари учун мукофотланадилар. Мустасно ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин. Орден 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланади. Орден марказ қисмидан нурлар таралиб турган яшил дафна новдалари билан ўралган бўртма нотўтри эллипс шаклидадир.

I ва II даражали «Соглом авлод учун» ордени — Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 май Қонуни билан таъсис этилган. Бу орден билан кишилар оналик ва болаликни муҳофаза қилишдаги, соғлом авлодни камол топтириш учун энг яхши моддий шароит ва ахлоқий муҳитни таъминлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланадилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган кишилар ҳам мукофотланишлари мумкин. I даражали орден юқори даражали ҳисобланади. Мукофотлаш, қоида тариқасида, қуйидаги тартибда: аввал II даражали, орадан камида 3 йил ўтгандан кейин I даражали орден билан тақдирлаш тарзида амалга оширилади. I даражали «Соғлом авлод учун» ордени олтин суви югуртирилган 925 пробали қумушдан тайёрланиб, 34 мм диаметрдаги тўғри доира шаклига эга. II даражали «Соғлом авлод учун» ордени 925 пробали кумушдан тайёрланади.

I ва II даражали «Шоншараф» ордени — Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 авг. Қонуни билан таъсис этилган. Бу орден билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ватанни ҳимоя қилишда фидойилик ва мардлик учун, Ўзбекистонда мудофаа қудратини ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш ва ҳуқуқтартиботни таъминлаш ишидаги катта хизматлари учун мукофотланадилар. Мустасно ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин. «Шоншараф» ордени 2 даражадан иборат: I даражали «Шоншараф» ордени; II даражали «Шоншараф» ордени. Орденнинг олий даражаси I даражадир. Мукофотлаш, қоида тариқасида, камида 3 йил оралатиб: II даражали ва I даражали навбатида амалга оширилади. I даражали «Шоншараф» ордени 0,25 микрон қалинликдаги тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланади. II даражали «Шоншараф» ордени 925 пробали кумушдан тайёрланади. Ҳар иккала даражали орденнинг асоси хиёл бўртма шаклдаги 8 қиррали юлдуз кўринишида бўлиб, унинг марказидан учи тугал нурлар таралиб туради.

«Дўстлик» ордени — Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 май Қонуни билан таъсис этилган. Бу орден билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида эришган катта ютуқлари, Ўзбекистон халқининг бошқа мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорлигини ривожлантирганликлари учун мукофотланадилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин. Орден 1 микрон қалинликда тилла қопланган томпакдан тайёрланади ва у бир-бирига жойлаштирилган турли катталикдаги, маркази битта бўлган 2 та 8 қиррали юлдуз шаклида бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг медаллари: «Олтин юлдуз» медали — қ. «Ўзбекистон Қаҳрамони».

«Жасорат» медали — Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 май Қонуни билан таъсис этилган. Бу медаль билан Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари, Миллий хавфсизлик хизматининг ва ички ишлар органларининг ходимлари республиканинг миллий хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашда, ҳарбий бурчни ёки хизмат бурчини адо этиш вақтида кўрсатган мардлик ва жасоратлари учун мукофотланадилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар табиий офат, ёнғин ва бошқалар фавқулодда ҳолатлар вақтида жамоат тартибини сақлашда одамлар ҳаётини, давлат ва жамоат мулкини сақлаб қолишда кўрсатган жасоратлари учун мукофотланишлари мумкин. Медаль дастлаб 0,5 микрон қалинликда никель, кейин эса 0,25 микрон қалинлиқда тилла қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 мм ли доира шаклида бўлади.

«Шуҳрат» медали — Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 май Қонуни билан таъсис этилган. Бу медаль билан республика иқтисодиёти, фани ва маданиятини ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик ҳамда миллий истиқлол ва ижтимоий тараққиёт ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишида ўзининг ҳалол меҳнати билан катта ютуқларга эришган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар мукофотланадилар. Медаль дастлаб 0,5 микрон қалинлиқда никель, кейин эса 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва қисман турли рангдаги эмаль берилган бўлади. Медаль диаметри 34 мм ли доира шаклида.

Loading...