ЎЗБЕКИСТОН ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ МАРКАЗИ, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази — юқори малакали ихтисослашган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатадиган илмий муассаса. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов ташаббуси билан ташкил этилиб, 2001 йил 1 майдан фаолият кўрсата бошлади. 760 ўринга мўлжалланган ҳамда жаҳон андозалари даражасидаги тегишли тиббиёт асбобускуналари билан жиҳозланган ушбу марказ республикамиз аҳолисига туну кун юқори малакали махсус шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш қувватига эга. Таркибига республика санавиацияси ва Тошкент шаҳри «03» хизмати ҳам киради. Унинг вилоятларда 12 та филиали ва 173 та бўлими, шунингдек, туман ва шаҳар миқёсида фавқулодда вазиятларда фаолият кўрсатувчи 182 та шошилинч тиббий ёрдам бригадалари мавжуд.
Марказда 11 та илмий бўлим (шошилинч жарроҳлик; қўшма ва асоратланган жароҳатлар; комбустиология; шошилинч терапевтик ҳолатлар; токсикология ва критик ҳолатлар; ёш болалар шошилинч жарроҳлиги; шошилинч педиатрик ҳолатлар; шошилинч урогинекология; нур диагностикаси; патологик анатомия ва экспериментал тиббиёт, қабулдиагностика), улар таркибида 36 та клиник бўлинма бўлиб, турли хил шошилинч жарроҳлик, нейрожарроҳлик, акушергинекологик, урологик, терапевтик, кардиологик ва бошқалар патологияли беморларни қабул қилади. 2005 йил 225 ўринли педиатрия мажмуи ишга туширилди. Марказ замонавий тиббиётнинг долзарб муаммоларига оид и. т. лар олиб боради, булар, асосан, шошилинч ҳолатларни эрта диагностика қилиш ва даволашнинг энг мақбул ва кам жароҳат етказувчи усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишдан иборат. Булар даволаш самарадорлигини ошириш билан бирга, ётиб даволаниш муддатини, шунингдек, даволаниш учун кетадиган харажатларни жиддий камайтиришга имкон беради. Марказ, унинг филиаллари, бўлим ва бўлинмаларида алоқа ва телекоммуникация воситаларидан кенг фойдаланилади. Улар замонавий телефон ва мобил алоқа (транкинг радиотелефон ва уяли алоқа) воситалари ҳамда компьютер техникаси, 1пгегпе11тгапе1 кўринишидаги телекоммуникация тизими билан таъминланган, бу шошилинч тиббий ёрдам тизими технологияси, шунингдек, телетиббиёт тизимини, яъни узлуксиз фаолият кўрсатувчи тиббиёт ходимларини масофадан туриб ўқитиш ва тегишли маслаҳатлар бериш (консультация) тизимини ҳам ўз ичига олади. Марказда Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш интининг кафедралари бор. Марказ республикада шошилинч тиббий хизмат тизимини, бу соҳада мавжуд моддийтехник, илмии ва кадрлар салоҳиятини ягона тизимга бирлаштиради. Давлат томонидан таъминланадиган ушбу Марказ аҳолига шошилинч ҳолатларда юқори малакали бепул тиббий ёрдам кўрсатиш давлат кафолатини амалга оширади.