ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЁТ ЖУРНАЛИ

«ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЁТ ЖУРНАЛИ»Ўзбекистон тиббиёт ходимларининг илмийамалий журнали. Муассиси: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бўлимлари, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси. Тошкент шаҳрида 1 йил да 6 марта ўзбек ва рус тилларида нашр қилинади. Дастлаб «Туркистон тиббиёт журнали», «Ўрта Осиё тиббиёт журнали» номлари билан чоп этилган (192225); 1926 йилдан ҳоз. номда. 194153 йилларда вақтинча тўхтатилган.

Жур. нинг асосий вазифаси Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни, илмийамалий ютуқларни тарғиб қилиш, эпидемиология, санитария, экология, фармацевтика, доришунослик масалалари ҳамда соғлом турмуш тарзини ёритиш. Жур. саҳифаларида мустақиллик йилларида тиббиёт соҳасида олиб борилаётган илмий изланишлар, қўлга киритилган ютуқлар, Ўзбекистонда қабул қилинаётган соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурига оид материаллар асосий ўрин эгаллайди. Унда тиббиёт, соғлиқни сақлаш муаммолари, шунингдек, чет эл олимлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган изланишлар самараси ҳақида мақолалар бериб борилади. Адади 2200 (2005). Бош муҳаррири Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири, проф. Ф. Ғ. Назиров (2000 йилдан).