ЎЗБЕКИСТОН

«ЎЗБЕКИСТОН» — ўртача кечпишар винобоп узум нави. Тагоби навини Тагоби дурагайи билан чатиштириб чиқарилган (П. В. Михайлова, А. М. Негруль, Е. П. Скуин). Шарқий экологикгеографик навлар гуруҳига киради. Тупи кучли ўсади, барги ўртача, беш бўлмали, ўртача кертикли, тўрсимонбуришган, орқа томони тукли. Гули икки жинсли. Узум боши ўртача, конуссимон, цилиндрсимон, ўртача зичликда. Ғужуми ўртача, думалоқ, қора. Тошкент атрофларида ҳосили фаол ҳарорат йиғиндиси 2900° да 149 кунда, авг. охирида пишиб етилади. Ҳосилдорлиги 140—280 ц/га. Оидиумга чидамли. Ҳароратлар ўзгаришларига мослашган. Совуққа чидамли.

Loading...