ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ (Ўзбекистон ХДП) — Ўзбекистонддги сиёсий партиялардан бири. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1991 йил 15 нояб. да рўихатга олинган. 2005 йил июлда партиянинг янги Дастури, 2004 йил нояб. да янги таҳрирдаги Устави тасдиқланди. Ўзбекистон ХДП ҳар бир оила, меҳнат кишисининг миллати, дини, эътиқоди, ижтимоий аҳволи ва келиб чиқишидан қатъи назар, моддий ва маънавий фаровон ҳаёт кечириши учун тенг имкониятлар яратиш, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва инсоний эркинликларини кафолатлаш, шаъни, қадрқиммати, тинчлигини таъминлашни ўз вазифаси деб билади. Партия мамлакатимиз аҳолисининг ижтимоий муҳофазага муҳтож табақалари манфаатларини ифода этади ва ҳимоя қилади.

Ўзбекистон ХДПнинг олий органи — 5 йилда 1 марта чақириладиган қурултой. Унда партия Марказий кенгаши ва Марказий тафтиш комиссияси сайланади. Марказий кенгаш пленумида МК биринчи котиби ва котиблари (янги таҳрирдаги Уставга мувофиқ, МК раиси ва раис ўринбосарлари) ҳамда жорий ишларга раҳбарлик қилувчи Сиёсий ижроия қўмита сайланади. Ўзбекистон ХДП Марказий кенгаши 1котиблари: М. Расулов (199194), А. Жалолов (19942004); Марказий Кенгаш раислари: А. Рустамов (20042005), Л. Ғуломов (2005 йил июлдан). Ўзбекистон ХДП таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят, Тошкент шаҳри, 171 та туман ва 29 шаҳар кенгашлари, 13730 та бошланғич ташкилот мавжуд. Партиянинг 585196 нафар аъзоси бор (2005 йил 1 янв.).

Ўзбекистон ХДП фаолиятининг асосий йўналиши парламентчилик ишидир. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида унинг 27 нафар депутатни бирлаштирувчи фракцияси мавжуд. Фракция 2005 йил 14 фев. даги йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида учта сиёсий партия фракцияларидан иборат кўпчиликни ташкил этувчи «Демократик блок» тузилганлиги муносабати билан ўзининг парламент қуйи палатасидаги фаолиятини мухолифатдаги парламент озчилиги сифатида амалга оширишини эълон қилди.

Ўзбекистон ХДПнинг марказий нашрлари: «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газлари, «Мулоқот» жур.

Собир Курбонов.