«ЎЗБЕКИСТОНИЯ» — Қуёш атрофида эллиптик орбита бўйлаб ҳаракатланувчи кичик сайёралардан бири. Марс ва Юпитер орбиталари оралигида жойлашган. 20-аср 40-й. лари бошида Китоб халқаро кенглик ст-ясида ишлаган рус олими Г. Н. Неуймин кашф қилган (қ. Астероидлар).