ЎЗБЕКНАВО

«ЎЗБЕКНАВО», «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси — республикада эстрада санъати соҳасида фаолият юритувчи ташкилот. 1996 йил ЎзР Маданият ишлари вазирлиги тасарруфида Ўзбек давлат эстрада бирлашмаси ҳамда Ўзбек давлат филармонияси негизида «Ўзбекнаво» гастроль концерт бирлашмаси номи билан ташкил этилган. 2001 йилдан ҳоз. номда. Асосий вазифаси Ўзбекистон эстрада санъатини ривожлантириш, эстрада жамоалари, якка ижрочилар фаолиятини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш, уларнинг ижодии, иқтисодии, ҳуқуқии манфаатларини ҳимоя қилиш, республика ҳудудида ва унинг ташқарисида гастрольконцерт фаолиятини амалга ошириш, якка ижрочилар ва эстрада гуруҳларининг фаолият юритиши учун лицензиялар бериш, эстрада соҳасида ахборот маълумотлар базасини яратиш, мониторинг ўтказиш ва бошқалар «Ўзбекнаво» республикада ўтказиладиган миллий байрамлар, юбилей тантаналари ва бошқалар расмий давлат тадбирларига масъул бўлиб, улар учун махсус шоудастурлар, томоша, концертларни тайёрлайди. Ёш иқтидорли санъаткорларни рағбатлантириш мақсадида Маъмуржон Узоқов ва Жўрахон Султонов номидаги (Марғилон), Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов номидаги (Самарқанд), Комилжон Отаниёзов номидаги (Хоразм), Ф. Мамадалиев ва О. Юсупов номидаги (Андижон) анъанавий хонандалик танлови, «Асрлар навоси» кўҳна миллий созлар ижрочилари (Бухоро), «Янги тароналар» ҳамда «Азиз она юртим наволари» миллий эстрадамусиқа танловлари ва бошқаларни ўтказади. «Ўзбекнаво» бирлашмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятларда бўлимлари мавжуд.

Йўлдош Норбўтаев.

Loading...