ЎЗБЕКҚИШЛОҚМАШ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«ЎЗБЕКҚИШЛОҚМАШ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ, «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи» акциядорлик жамияти — йирик қ. х. машинасозлиги корхонаси. Тошкент шаҳрида жойлашган. «Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг» холдинг компанияси таркибига киради. Чигит экиш сеялкалари, дон экиш сеялкалари. подборшчиклар, роторли ўт ўргичмайдалагич, емхашак ўриш техникаси, кўсак чувиш машиналари, минерал ўғит сочгичлар, шунингдек, қ. х. машиналарига эҳтиёт қисмлар ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаради.

Корхона 1941 йилда Тошкентга эвакуация қилинган «Вулкан» (Ленинград), «Красннй Аксай» (Ростов) ва «Красная Звезда» (Кировоград) здлари асбобускуналари асосида ташкил этилган. 3д 1942 йилдан фронт учун авиабомба, турли хилдаги миналар, 1943 йилдан қ. х. учун пичан ўриш машиналари, шунингдек, қ. х. машиналари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарди. Урушдан кейин зд тўлиқ қ. х машиналари ишлаб чиқаришга ихтисослашди, ўриш машиналари билан биргаликда дискли бороналар, чархлаш станоклари, насоспуркагичлар ишлаб чиқара бошлади. 1948 йилдан корхона «Ўзбексельмаш» номини олди. 1949 йилдан қаторлаб чигит экадиган сеялкалар, 1955 йилдан янада такомиллашган СГ4, СКГ4 сеялкалари, 1960 йилдан кўрак чувиш машинаси, 1965 йилдан ПХН1,2 маркали пахта подборшчиклари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. 1980-й. лар бошида корхонада пневмоаппаратли чигит экиш сеялкалари, пахта подборшчикларининг 5 тури, кўсак чувиш машиналари, ғўзапоя юладиган машиналар ишлаб чиқарила бошлади. 90-й. лардан корхона цехлари энг замонавий технологиялар, пластмасса қуюлмаларидан қисмлар ишлаб чиқарадиган термопласт автоматлар, Италиядан металл букувчи автоматлар билан жиҳозланди. 1994 йилдан очиқ турдаги акциядорлик жамияти. Маҳсулотлари қўшни мамлакатларга экспорт қилинади. 2004 йилда корхонада 2814,3 млн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Prev Article

ЎЗБЕКФИЛЬМ

Next Article

ЎЗБЎЙ