ЎЗЭЛЕКТРАППАРАТ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«ЎЗЭЛЕКТРАППАРАТ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИэнергетика машинасозлигининг йирик корхонаси. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибида. Тошкент шаҳрида жойлашган. Паст вольтли бутловчи ускуналар ва паст вольтли асбобаппаратура (электр стялар энергоблоклари подстанциялари ва бошқалар учун шчит қурилмалари, катод ҳимояси ст-ялари, бошқариш пультлари, реле қурилмалари ва бошқалар) ишлаб чиқаради. 1941 йил 15 октябрда Тошкентга эвакуация қилинган Харьков «Электр станок» машинасозлик з-ди ускуналари базасида Тошкент «Электр станок» з-ди номи билан ташкил этилган ва электр жиҳозлари ҳамда фронт учун миналар ишлаб чиқарган. 1946 йилда бу зд Москвадан эвакуация қилинган «Юқори частота токлари» з-ди билан бирлаштирилиб Тошкент электр техника з-дига айлантирилди. Урушдан кейинги даврда турли электр жиҳозлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. 1971 — 91 йилларда Ўрта Осиё «Электраппарат» ишлаб чиқариш бирлашмасининг бош корхонаси [бирлашма таркибига Тошкент пластмасса буюмлари з-ди, «Тошэлектромаш» з-ди, Андижон «Электраппарат», Марҳамат (Андижон вилояти), Адрасмон (Тожикистон), Олмаота паст вольтли аппаратлар здлари, Бутуниттифоқ релесозлик илмий текшириш институтининг Тошкент бўлими кирган].

1994 йилдан очиқ турдаги акциядорлик жамияти. 2005 йилдан корхона ЎзбекистонРоссияБритания қўшма корхонаси — акциядорлик жамияти. Корхона маҳсулотлари 1994—99 йилларда халқаро кўргазмалар ва танловларда 14 марта (Мадрид, 1994; Мехико, 1995; Париж, 1995; Женева, 1996; Рим, 1999 ва бошқалар) сифат совринларига сазовор бўлган. Маҳсулотлари чет элларга экспорт қилинади. 2004 йилда 1,14 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Loading...