ЎЗГАРГАН ЛАНДШАФТ — табиий таъсирлар ёки инсон фаолияти таъсирида дастлабки ҳолати ўзгарган ландшафтлар. Табиий ландшафтлар ўз-ўзидан секинасталик билан ўзгариб боради. Инсоннинг хўжалик таъсирида эса ландшафт, айниқса, ўсимлик, ҳайвонот дунёси, ер ости ва ер усти бойликлари тез ўзгаради. Аслида ландшафт буткул ўзгармайди, мас, тоғ жинслари, иқлим, рельефнинг йирик шакллари ўзгармай қолади. Ўзгарган ландшафтга воҳалар мисол бўлади.