ЎЗГАРМАС ТОК — ток кучи ва йўналиши вақт ўтиши билан ўзгармайдиган электр токи. Ў. т. ўзгармас электр юритувчи куч таъсирида ўтказгичдан ясалган берк занжирда вужудга келиши мумкин. Агар электр занжири тармоқланмаган бўлса, унинг ҳамма қисмларидан ўтаётган ток кучи бир хил бўлади. Ўзгармас токнинг асосий қонунлари Ом қонуни ва Жоул — Ленц қонунипан иборат. Иштирок этаётган қаршиликлар ва электр юритувчи кучлардан фойдаланиб, занжир тармоқларининг ҳар биридан оқаётган ток кучи ва йўналиши Кирхгоф қоидалари асосида ҳисобланади. Ўзгармас токдан турли саноат тармоқларида, мас, электрометаллургия, транспорт, алоқа, автоматика ва бошқаларларда фойдаланилади.