ЎЗГАРУВЧАН ТОК ГЕНЕРАТОРИ

ЎЗГАРУВЧАН ТОК ГЕНЕРАТОРИайланма ҳаракатининг механик энергиясини ўзгарувчан ток электр энергиясига айлантирувчи машина. Синхрон ва асинхрон турлари бўлади. Асинхрон генераторлар кам (асосан, алоҳида электр билан таъминлаш тизимларида) ишлатилади; 20-аср 70-й. ларидан бошлаб амалда синхрон генераторляр ишлатилмоқда. Уч фазали Ўзгарувчан ток генератори энг кўп тарқалган. Кучли Ўзгарувчан ток генератори электр ст-яларга ўрнатилади. Қуввати унча катта бўлмаганлари автоном энергия билан таъминлаш тизимларида, частота ўзгартиргичларда ишлатилади, механик энергияни ўзгарувчан ток электр энергиясига (генератор) ёки ўзгарувчан электр ток энергиясини механик энергияга (двигатель) ҳамда ўзгарувчан ток электр энергиясини бошқа кучланишли ёки бошқа частотали электр энергиясига айлантирувчи электр машина (ўзгартиргич). Ўзгарувчан ток генератори асинхрон электр машина ва синхрон машинага (қ. Синхрон генератор) бўлинади.

Loading...