ЎЗГАРУВЧАН ТОК — ток кучи (куч ланиш) ва йўналиши вақт ўтиши билан даврий равишда ўзгарадиган электр токи; кенг маънода — вақт бўйича ўзгарадиган ҳар қандай электр токи. Ўзгарувчан токни ўзгартириш, мас, узоқ масофага узатиш, тўғрилаш, частотасини ўзгартириш каби амалларнинг бажарилиши нисбатан оддийлиги унинг афзаллиги ҳисобланади. Асосий кўрсаткичлари: частотаси ва ток кучининг таъсир этувчи қиймати. Саноатда фойдаланиладиган ўзгарувчан электр тармоқларида ток кучи ва кучланиш гармоник тарзда 50 Гц частота билан ўзгаради. Занжир учларидаги ўзгарувчан кучланишни электр стялардаги генераторлар вужудга келтиради. Ток кучининг таъсир этувчи қиймати деганда маълум вақт ичида ўтказгичдан Ўзгарувчан ток ўтганда ажраладиган иссиқлик миқдорига тенг иссиқлик ажратадиган ток кучи тушунилади. Ток кучи ва кучланишнинг таъсир этувчи қийматлари Ўзгарувчан ток занжирига уланган амперметр ва вольтметр билан ўлчанади.